«AsiaMoney» журнали Ўзбекистоннинг энг яхши банкини аниқлади

«AsiaMoney» журнали Ўзбекистоннинг энг яхши банкини аниқлади

«AsiaMoney» журнали томонидан ўтказилган «2020 йилнинг энг яхши банки» (Best bank awards 2020) танловида “Ўзсаноатқурилишбанк” “Энг яхши маҳаллий банк” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Нашр экспертлари банкни мамлакатдаги энг йирик кредит муассаса сифатида қайд этиб, сўнгги 12 ойдаги фаолиятини таҳлил қилган. Активларнинг 1 февраль ҳолатига кўра, 15,4 фоизга ўсиб, 35,4 триллион сўмни ташкил қилганини қайд этади.

«Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш имкониятлари жуда кенг. Аммо, “Ўзсаноатқурилишбанк” каби кредит ташкилотлари кўмаги билан ушбу жараёнлар янада жадаллашиши шубҳасиз», дейилади «AsiaMoney» хабарида.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар