Айланма саноат сувини тозалашнинг янги технологияси яратилди

Айланма саноат сувини тозалашнинг янги технологияси яратилди
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти олимлари “Нефтни қайта ишлаш саноатининг айланма сувларини тозалаш ва юмшатиш” технологиясини ишлаб чиқдилар. Мавжуд амалиётда нефтни қайта ишлаш заводларини совитиш ускуналари ишлаб чиқаришда ДСТга тўлиқ мос келмайдиган саноат суви ишлатилади. Натижада иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг ички юзаларига қасмоқлар йиғилиб қолади, бу эса иссиқлик алмашиниш жараёнларининг ёмонлашишига олиб келади. Шу сабабли, совитиш ва айланма сувларини тайёрлаш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Сувни тежаш долзарб муаммога айланиб бораётган бир пайтда, сув ресурсларини бошқаришнинг ёпиқ тизимлари талаб қилинмоқда. Олимлар томонидан яратилган янги технология “Нефтни қайта ишлаш саноатининг айланма сувини тозалаш ва юмшатиш” иссиқлик алмашинуви ускуналарининг ишлаш муддатини кўпайтиришга, технологик жараёнлар учун технологик сувни тежашга ва совитиш жараёнларининг самарадорлигини оширишга олиб келади. Бундан ташқари, ушбу технологиядан фойдаланиш атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ҳисса қўшади, чунки ҳарорат бир неча даражага кўтарилган сувни оқизмайди, бу табиий сув омборларининг флора ва фаунасига зарарли таъсир кўрсатади. Олимлар таклиф қилган янги технологиялардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда маълум бир экологик ва иқтисодий самарага эришилади. Ушбу янги технология ёрдамида олинган натижалар иссиқлик алмашинуви қувурларининг ички юзасида қасмоқларнинг тўпланишини бартараф қилади, иссиқлик алмашинуви жараёнини яхшилайди ва уларни тозалаш муаммосини ҳал қилади. Манба: ЎзА
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар