Aёллар раҳбарлигидаги корхоналарни - тикланиш пойдевори

Aёллар раҳбарлигидаги корхоналарни - тикланиш пойдевори

Жаҳоннинг кўпгина мамлакатларидаги каби, COVID-19 пандемияси Ўзбекистон фуқароларига, айниқса аёллар ва даромадлари ҳамда тирикчилик манбалари хавф остида қолган аҳолининг бошқа заиф гуруҳларига жиддий иқтисодий босим ўтказди. 2020 йилнинг аввалидан буён ишсизликнинг миллий даражаси 9,1 фоиздан 13,2 фоизгача кўтарилди, бунда энг юқори даража аёллар орасида (17,4 фоиз) ва ёшлар орасида (20,1 фоиз) кузатилди ва бундай ҳолат бутун дунё бўйича кузатилмоқда.

Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида истиқомат қилувчи Гулнора Бабаева каби аёлларни карантин чоралари зўрға кун кечиришга мажбур қилди. Унинг ўзи қисқача таъриф берганидек, “ойлик маош етмас эди”.

Тумандаги кўпгина аёллар каби Гулнора БМТТД ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ёрдамида, шунингдек, Канаданинг маҳаллий ташаббуслар жамғармасининг молиявий кўмаги ҳисобига янги корхона очиб, ушбу вазиятдан чиқиш учун қатъий бел боғлади.

Режалаштирилган корхонани – гўзаллик салонини – ташкил қилиш учун зарурий кўникмалар Гулнорада бор эди, лекин асбоб-ускуналар ва маблағлар мавжуд эмас эди, уларни эса БМТТД ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тақдим этиши мумкин эди. У мижозларни жалб қилиш учун зарур бўлган барча воситаларни олди, шу жумладан соч олдириш ва ювиш учун курсилар, кўзгули столлар, қўл ва оёқ тирноқларини олиш учун тагликлар, шунингдек керакли барча касбий асбоблар.

Гулнора ҳам, ўз навбатида, олинган тажрибаси билан улаша бошлади, у ўз корхонасини бошқа аёлларни ўқитиш учун манзилга айлантирди, бу аёллар кейинчалик ўз корхоналарини очиш учун қадамлар босадилар. Салон пандемия даврида ишсиз қолган яна уч нафар малакали уста сартарошларни ишга олди ва улар ҳам бошқа ходимларни шогирдликка олиб, касбга ўргатдилар. “Ушбу малакали аёллар сартарошлари доимий ишга эга бўлдилар ва эндиликда яна икки нафар шогирдни ўқитмоқдалар, мазкур шогирдлар ҳам келажакда меҳнат фаолиятини юритиб, доимий даромадга эга бўладилар”, - деди Гулнора.

Гулнора унинг салони COVID-19 пандемиясидан сўнг пайдо бўладиган талабдан фойдаланиш учун яхши имкониятларга эга бўлганлиги сабабли яхши кунлар яқин орада келишига умид қилади. “Aвваллари аёлларимиз бу ердан 15 чақирим узоқликда жойлашган шаҳарга боришларига тўғри келарди. Бундан ташқари, шаҳарда нархлар қимматроқ, янги салонимизда эса биз барча истовчилар учун арзон нархларни белгиладик. Энди аёллар узоқ масофага боришга ва ҳар сафар қиммат нарх тўлашга мажбур эмаслар”.

Тадбиркорлик учун асос яратиш

"Сирдарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидаги аҳолининг ҳимояга муҳтож гуруҳлари учун ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш орқали CОВИД-19 пандемиясига шошилинч жавоб беришни қўллаб-қувватлаш" ташаббуси аҳоли орасида ўз-ўзини банд қилиш учун барқарор имкониятларни яратишда Гулнора каби аёлларга кўмак бериш мақсадида ишлаб чиқилди. Ташаббус аёлларга ўз корхонасини очишни қийинлаштирувчи ва карантин шароитлари сабабли янада кучайган қатор чекловларни бартараф этишга қаратилгандир.

“Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида яшовчи ва ўз шахсий корхоналарини яратмоқчи бўлган аёллар дунёдаги барча анъанавий, жамоатлар учун умумий бўлган муаммолар билан тўқнашмоқдалар, мазкур жамоатларда аёллар фақат уй бекаси вазифасини бажариши лозим бўлиб қолган”, - дейди ушбу ташаббусга раҳбарлик қилувчи БМТТД лойиҳаси менежери Дилфуза Aбулхасан. “Булар қаторига молиявий маблағларнинг, ҳамкасблар ва устозлар томонидан қўллаб-қувватлаш ва маслаҳатларнинг етишмаслиги, шунингдек вақт етишмаслиги киради”.

БМТТД Ўзбекистон Ҳукумати билан ҳамкорликда ушбу ва бошқа ташаббуслар бўйича иш олиб бормоқда, улар пандемия келтириб чиқарган кўпгина муаммоларнинг узоқ муддатли ечимларини топишга қаратилгандир. Ёндашувлардан бири жамоатлар ва уй хўжаликларининг электр қуввати ва тоза ичимлик сувидан фойдаланиши учун ишончли имкониятни таъминлаш учун зарур бўлган ўта муҳим инфратузилмани яратишни назарда тутади. Шунингдек, канадалик ҳамкорлар билан бутун пандемия давомида ўта муҳим бўлган самарали дезинфекция воситаларини тарқариш бўйича иш олиб борилди.

БМТТД, шунингдек, мақсад жамоатларида бандликни оширишга ёрдам бериши мумкин бўлган корхоналар учун керакли моддий воситаларни харид қилди ва тақсимлаб берди. Ташкилот турли соҳаларда, жумладан тикувчилик, кийим-кечак ишлаб чиқариш, сартарошлик ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби йўналишларда фаолият юритувчи корхоналарга, ҳам ўқув марказларида, ҳам корхоналарда фойдаланиш учун мебел жиҳозлари ва ускуналарини тақдим этди.

Ушбу ташаббус туфайли 60 нафар аёллар кийим-кечак безаги бўйича, 170 нафари эса тикувчилик, пазандалик ва бошқа ҳунарлар бўйича ўқитилдилар. Сирдарё вилоятида шароит қулай бўлганда фойдаланиш учун касбий тайёргарлик марказининг қурилишини якунлаш режалаштирилмоқда. Вилоятдаги тижорий тизимнинг кўпгина жойлари иш учун зарур бўлган ресурслар билан таъминландилар, жумладан электр қуввати, сув ва бошқа асосий коммунал хизматлар билан.

Жамоатларга (ва корхоналарга) қайта оёққа туриш учун ёрдам

БМТТДнинг иши ва Канаданинг маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг молиявий кўмаги натижасида Сирдарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидаги 100 нафар аёллар ўз ишларини очишга муваффақ бўлдилар, кўпгина аёллар эса бозор кўникмаларига ўргатиладилар. Ҳунармандчиликка ўргатиш марказида ўтган йили таҳсил олган 60 нафар аёлга қўшимча равишда 2021 йилнинг аввалида яна 1500 нафар аёллар расмий касбий таълим оладилар, бу эса уларга ўз корхоналарини яратиш ва катта иқтисодий мустақилликни олиш ҳамда ҳаёт даражаси сифатини яхшилаш имкониятини беради.

Бир неча танланган корхоналарга ва уларнинг эгаларига ёрдам бериш бутун жамоятларнинг ҳаёт даражасини жиддий кўтаришга имкон бериши мумкин.

“COVID-19, шубҳасиз, саломатликка жиддий таъсир кўрсатди, лекин унинг ижтимоий-иқтисодий асоратлари ҳам шунчалик жиддий бўлди”, - дейди Aбулхасан хоним. “Бизнинг ташаббусимиз янги тадбиркорларга ўз молиявий соғломлаштирилиши учун масъулиятни ўз зиммаларига олишлари учун ёрдам беришга қаратилгандир. Биз Гулнора каби инсонларни илҳомлантирамиз ва уларга пандемия сусайгани сари ҳамда Ўзбекистонда салмоқли улушга эга бўлган кичик бизнес секторининг яна мустаҳкамланиши давомида ривожланиб борадиган корхоналар учун керакли маблағ ва воситалар берамиз”.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар