Азиз Воитов 84 нафар ходимнинг меҳмонхонада ўтказган кунлари учун бюджет маблағларидан бир сўм ҳам ишлатилмаганлигини изоҳлаб берди

Азиз Воитов 84 нафар ходимнинг меҳмонхонада ўтказган кунлари учун бюджет маблағларидан бир сўм ҳам ишлатилмаганлигини изоҳлаб берди

Давлат харидлари бўйича очиқланган маълумотга кўра, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг 84 нафар ходими Тошкент шаҳрида жойлашган Inter Hotel (собиқ Intercontinental) меҳмонхонасида 22 сутка яшаб, уч маҳал овқатлангани ҳамда меҳмонхона анжуманлар залидан фойдалангани учун 918 миллион 677 минг 500 сўм тўлов амалга оширилган.

Вазирлик ва меҳмонхона ўртасида тузилган 7 апрель кунги шартномага қўшимча қилинган ҳужжатга мувофиқ, ҳар бир ходимнинг меҳмонхонада яшаб, овқатланиши бир сутка учун 515 минг сўмга баҳоланган. Анжуманлар залидан 22 сутка фойдаланиш учун эса 77 миллион 402 минг сўм тўлаб берилган.

Таъкидланишича, ушбу шартнома Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг тегишли хатига асосан меҳмонхона билан тўғридан тўғри тузилган.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди:

«Бугун ОАВ тарқатаётган маълумотларга изоҳ берар эканман, эътиборни нашрда етишмаётган баъзи тафсилотларга қаратмоқчиман.

Ходимларни меҳмонхонага жойлаштириш тўғрисида қарор биринчи локдаун киритилиши билан боғлиқ бўлган вақт босими шароитида қабул қилинган. Эпидемиологик вазиятнинг ноқулай ривожланиши натижасида вазирлик олдида карантин чекловларининг қийин шароитида экспорт қилувчи корхоналар ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича самарали иш учун минимал миқдордаги кадрларни кафолатлаш вазифаси турган эди. Ўрта менежмент ҳар бир бўлимнинг бир ёки иккита асосий мутахассиси билан биргаликда масофадан туриб ишлаш учун меҳмонхонада изоляция қилиниш сценарийси танланди. Ҳаммаси бўлиб вазирликнинг марказий аппарати ходимларидан 84 нафари танлаб олинди. Кўпинча, ходимлар уйдан масофадан ишлашга ўтказилди ва ИТСВ раҳбарияти барча хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда одатдагидек ишлашда давом этишди.

Меҳмонхонани турар жой учун белгилашнинг мантиқийлиги аниқ ва шаффофдир: Inter Hotel - бу бизга қарашли меҳмонхона бўлиб, уни Inter Forum ДУК бошқаради. Вазиятни бошқариш ва маблағни тежаш нуқтаи назаридан, бу шубҳасиз энг яхши вариант, бинобарин маблағ ИТСВ тизими ичида айланган. Бундан ташқари, ушбу харажатларни қоплаш учун бюджет маблағларидан бир сўм ҳам ишлатилмаган.

Бундан ташқари, Inter Hotel юқори нарх категориясига тегишли меҳмонхоналардан бири эканлигига қарамасдан, биз шахсларни карантинда жойлаштириш учун меҳмонхоналарга тавсия этилган маблағдан четга чиқмадик. Бу бўйсунувчи ташкилот танловининг яна бир ижобий томони, аммо меҳмонхонанинг ўзи учун бизнинг ташаббусимиз «мажбурий» юкга айланмади: аксинча – локдаун шароитида биз меҳмонхоналар ходимларининг камида қисман бандлигини таъминладик.

Муҳими, шуни таъкидлашни истардим, ушбу стратегия ўзининг самарадорлигини исботлади - 84 нафар ходимнинг ҳеч бири коронавирус билан касалланмаган. Бу вазирликнинг узлуксиз ишлашини ва натижада иқтисодий самараси юз миллионлаб эмас, балки триллионлаб сўмни ташкил этадиган лойиҳаларни амалга оширишни таъминлади.

Бироқ, келажакда ташқи сўровлар учун очиқ ташкилот сифатида биз оммавий ахборот воситаларидан конструктив ёндашувни кутиб қоламиз. Бизнинг фикримизча, вазирликнинг кейинги тушунтиришлари билан эмас, балки олдиндан олинган маълумотлари билан ушбу турдаги нашрлар бир ёқлама бўлмас эди. Умид қиламизки, охир оқибат биз оммавий ахборот воситалари билан ўзаро муносабатларнинг айнан шу форматига келамиз".

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар