Меҳмонхона бизнеси билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун енгилликлар яратилди

Меҳмонхона бизнеси билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун енгилликлар яратилди

Пандемиядан кейинга даврда меҳмонхоналарнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, шунингдек, юлдузлик тоифасини олишга рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 19 июндаги 4755-сонли қарорига кўра, меҳмонхоналар томонидан уларга берилган тоифа сақланган тақдирда, 2021 йил 1 январдан 2023 йил 31 декабрга қадар тегишли йил якунига кўра жойлаштириш воситасининг тоифаси учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғим суммасининг 50 фоизини жойлаштириш воситаларига қайтариш белгиланди.

Мисол учун, тоифага эга бўлмаган меҳмонхона уч юлдузли тоифани 2020 йилда олди ҳамда 2021 йил давомида уч юлдуз тоифасини сақлаб қолди. Тоифага эга бўлишдан олдин хорижий меҳмоннинг ҳар бир куни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи туристик йиғим сифатида ундирилган бўлса, тоифа олгандан сўнг БҲМнинг 21 фоиз миқдорида туристик йиғим ундирди. Йил якунига кўра, меҳмонхонага уч юлдуз тоифа ҳисобига ҳисобланган БҲМ 6 фоизининг ярми қайтарилади.

Ўз навбатида, пандемия шароитидаги мураккаб вазиятда тоифа олиш истагидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Президентининг “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 28 майдаги 6002-сонли фармонининг 4 банди, “д” кичик бандига мувофиқ, 2021 йил 1 июнга қадар меҳмонхоналарга тоифа олиш ёки мавжуд тоифани ошириш учун реновация, реконструкция ҳамда моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича харажатларни олинган тоифани келгуси 3 йил давомида сақлаш шарти билан 3, 4 ва 5 юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун тегишлича 5,10 ва 15 млн сўм миқдорида қоплаб бериш назарда тутилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар