Туркомпаниялар ва меҳмонхоналарни сертификациялаш бекор қилиниши мумкин

Туркомпаниялар ва меҳмонхоналарни сертификациялаш бекор қилиниши мумкин

Туризм соҳасида фаолият юритувчи компанияларни сертификациядан ўтказишни бекор қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда туристик бизнес вакиллари иштирок этган APTA Networking Club—2020 учрашувида Туризмни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Абдулазиз Оққулов маълум қилди, деб ёзмоқда Spot.

Оқилов бу орқали туристларга хизмат кўрсатиш сифати ошишини таъкидламоқда

Ушбу рухсат бериш ҳужжатлари соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар ўртасида рақобатни ошириш йўли билан бекор қилинади. Оққуловнинг айтишича, бу туристларга кўрсатилаётган хизматлар сифатининг ошишини таъминлайди.

"Айни вақтда ушбу йўналишдаги назорат органи Туризмни ривожлантириш қўмитаси қошидаги туристик хизматларни Сертификациялаш маркази ҳисобланади. Ушбу ташкилот фаолиятини қайта кўриб чиқиб, марказ асосий вазифаси нафақат туроператорлар, меҳмонхоналар, балки туристларга хизматлар кўрсатувчи барча компанияларда кўрсатилаётган хизматлар сифати устидан назоратни амалга оширувчи инспекцияга айлантирилади. Ушбу ишларни амалга оширишга тахминан бир ёки икки йил вақт керак бўлади", дейди Абдулазиз Оққулов.

Сифатсих хизмат кўрсатган меҳмонхона баллар йўқотади

Қўмита раҳбарияти сифат назорати туристлар қўйган баҳоларга асосланади. Инспекция сервисларни яхшилаган компанияларни рағбатлантириш учун улар рейтингини тузади.

Сифатсиз хизмат кўрсатаётган меҳмонхона ёки туркомпаниялар рейтингда баллар йўқотади ва ушбу рўйхатда пастлайди.

Турагентликларни сертификация мажбуриятидан озод қилувчи ҳужжат қабул қилинади

Шунингдек, Абдулазиз Оққулов яқин вақт ичида турагентликларни сертификация мажбуриятидан озод қилиш бўйича ҳужжат қабул қилинишини ҳам маълум қилди.

"Келажакда туроператорлар ва меҳмонхоналар сертификат олишининг мажбурийлиги бекор қилинади. Ривожланган рақобат шароитларида, масалан, иккита меҳмонхона мижоз учун яна ҳам сифатли хизмат кўрсатиш учун курашаётган вақтда давлат рухсат этувчи ҳужжатлар бериш йўли билан компаниялар ишига аралашмаслиги лозим", дейди Оққулов.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар