“Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилади

“Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилади

Ўзбекистон Республикасининг “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонуни ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2021 йил Давлат дастури лойиҳасида маълум қилинди.

Унга кўра, ушбу қонун лойиҳаси 2021 йил 1 ноябрга қадар ишлаб чиқилади ва лойиҳада:

– бепул юридик ёрдам соҳасида халқаро стандартлар ва халқаро тажрибани ҳисобга олиш;

– кам таъминланган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари;

– кам таъминланган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар учун жиноий, маъмурий, фуқаролик ишлари бўйича давлат томонидан бепул юридик ёрдам олиш имкониятларини кенгайтириш;

– давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон танлаш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар