Бўш турган объектлардан фойдаланишни ташкил этадиган марказ тузилди

Бўш турган объектлардан фойдаланишни ташкил этадиган марказ тузилди

Давлатимиз раҳбарининг “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати маълумот берди.

Қарорга кўра, фаолият кўрсатмаётган, ишлатилмай турган нотурар объектлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда уларни ташкилотларнинг хўжалик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхоналари негизида Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ташкил этилмоқда.

Марказнинг жами ходимлар сони 309 нафарни ташкил этади.

Марказ Агентликнинг тугатилаётган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” ДУКнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан шартномавий муносабатлар бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар