Бухоро вилоятида “Янги Ўзбекистон” массивларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Бухоро вилоятида “Янги Ўзбекистон” массивларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-32-сонли Фармонига мувофиқ Ғиждувон туманининг “Барака” МФЙ ҳамда Қоракўл туманининг Дўрмон МФЙ ҳудудларидаги жами 65 гектар ер майдонларида “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши белгиланган.

Шунга кўра, янги замонавий турар-жой мажмуаларини барпо этиш мақсадида 2022 йилда 36 та кўп қаватли 720 хонадонли арзон уй-жойлар қурилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектлари бўйича 1 та умумтаълим мактаби, 2 та мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 2 та соғлиқни сақлаш барпо этилиши кўзда тутилган.

Мисол учун, Ғиждувон тумани Барака МФЙда қиймати 7 млрд.сўмлик 330 ўринли мактаб барпо этилиб, бугунги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари 94%га бажарилган.

Худди шунингдек, Қоракўл тумани Дўрмон МФЙда қиймати 2,2 млрд.сўмлик тиббиёт муассасасида қурилиш ва монтаж ишлари тўлиқ амалга оширилган, фойдаланишга топшириш жараёни олиб борилмоқда.

Шунингдек, ушбу массивларда жами 11,9 км ичимлик суви тармоғи ва 2 та сув иншооти, 10,7 км электр тармоғи ва 2 та ТП, 9 км табиий газ ҳамда 8,8 км ташқи йўл тармоқлари қурилиши назарда тутилган.

Мазкур массивларда 63,8 млрд.сўм (ҳозирда 3,7 млрд.сўм ўзлаштирилди) қийматида 24,5 км ичимлик суви тармоғи тортилиб, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Бугунги кунда, “Қишлоқ қурилиш лойиҳа” МЧЖ томонидан массивларни қуриш лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Давлат экспертизасида ўтказилган.

Мазкур 2 та массив ҳудудида қурилиши режалаштирилган 5 та (шундан 1 та мактаб, 2 та МТМ ва 2 та соғлиқни сақлаш) ижтимоий соҳа объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилган. Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Давлат экспертизасига тақдим этилган.

Шунингдек, массивларда жорий йилда қурилиши режалаштирилган 36 та кўп қаватли уй-жойлар учун танланган ер участкалари барчаси (Қоракўл т. – 12 та, Ғиждувон т. - 24 та) “e-auksion” электрон тизими орқали аукцион савдоларига чиқарилган ҳамда 36 та (Қоракўл т. – 12 та, Ғиждувон т. - 24 та) ер участкаларининг барчаси аукцион орқали сотилган. Мазкур ер участкалари негизида янги ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатиш ва сервис объектлари барпо этилиб, мазкур ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлашга эришилади.

Бугунги кунда 36 та кўп қаватли уй-жойларнинг барчасида (Қоракўл т. – 12 та, Ғиждувон т. - 24 та) қурилиш ишлари бошланган (85 %).

Қоракўл тумани Дўрмон МФЙнинг 108,7 га ер майдонида 12 та 240 хонадонли ҳамда Ғиждувон тумани Барака МФЙда 24 та 480 хонадонли уй-жойлар қурилмоқда.

Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектлари бўйича 1 та умумтаълим мактаби, 2 та мактабгача таълим ҳамда 2 та соғлиқни сақлаш ташкилотлари қурилиш ишлари бошланган бўлиб, бугунги кунда объектларда 96% ҳажмда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилган.

Нурмуродов Камолиддин
Ардашер Муртазаев
Иқтисодий ислоҳотлар ва тадқиқотлар маркази
Самарқанд филиали ходимлари
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар