2022 йил учун вилоят маҳаллий бюджети даромадлари 2 904,0 млрд. сўм, харажатлари 3 346,0 млрд. сўм прогноз қилинган ҳамда республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 442,0 млрд. сўм миқдорида тасдиқланган.
Вилоят бюджет параметрларини ишлаб чиқишда асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2022-2024 йиллардаги прогноз кўрсаткичлари ҳисобга олинган.
Хусусан, ЯҲМ ўсиш суръати 2022 йилда 6,7% (42 315,0 млн.сўм), 2023 йилда 7,0% (48 818,0 млн.сўм) ва 2024 йилда 7,6% (56233,0 млн.сўм)ни ташкил қилиши прогноз қилинган.
Саноат соҳасининг ўсиш суръати мос равишда 2022 йилда 6,6%; 2023 йилда 7,0%; 2024 йилда 9,0%, қишлоқ хўжалиги соҳасининг ўсиш суръати мос равишда 2022 йилда 3,1%; 2023 йилда 3,5%; 2024 йилда 3,7% ҳамда чакана товар айланмасининг ўсиш суръати мос равишда 2022 йилда 6,5%; 2023 йилда 10,7%; 2024 йилда 11,4% бўлиши прогноз қилинган.
Вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлари қисми асосан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (жами вилоят бюджети даромадига нисбатан 16,5%), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (43,3%), бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи (15,9%), юридик шахсларни ер солиғи (13,4%) ва мол-мулкига солинадиган солиқ (1,9%), давлат божлари (3,6%), жарималар (2,9%) ва бошқа даромадларни тегишли равишда ўтказиб бериладиган даромадлар ҳисобидан шаклланади.
Ҳудудларга босқичма-босқич берилаётган молиявий мустақиллик натижасида купгина солиқ турлари туман ва шаҳар маҳаллий бюджети ихтиёрига қолмоқда
Хусусан, 2022 йилда айланмадан олинадиган солиқ - 100%, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи - 20%, (Бухоро шаҳрига-8%), якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи - 100%, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ - 100%, норуда материаллари учун ер қаъридан фойдаланганлик солиғи - 100%, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ - 100%, йиғимлар - 100%, давлат мулки бўйича ижара тўловлари - 100% туман ва шаҳар маҳаллий бюджетларини ихтиёрига қолади.
2022 йилда вилоят бюджетидан туман ва шаҳар бюджетларига ажратиладиган трансфертлар ва ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий 2 325,8 млрд.сўмни ташкил қилади.
Ушбу харажатлар қуйидагича ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга тақсимланади, яъни соғлиқни сақлаш бошқармаси – 19,4%, халқ таълими бошқармаси – 12,6%, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси – 7,9%, Мактабгача таълим бошқамаси –2,0%, тиббий-ижтимоий хизматлар бошқармаси – 2,7% ва бошқа ташкилотларга – 14,5%.
Вилоят маҳаллий бюджетининг умумий харажатларини 40,9%и (951,3 млрд.сўм) туман ва шаҳар маҳаллий бюджетларига трансфертлар кўринишида ажратилади.
Юқори бюджетдан ажратиладиган трансферт вилоят маҳаллий бюджетига 442,0 млрд.сўмни ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига 951,3 млрд.сўм ни ташкил қилади. Туман (шаҳар)лар ичида Ғиждувон – 116,3 млрд.сўм, Шофиркон – 108,7 млрд.сўм, Жондор – 102,2 млрд.сўм, Қоракўл – 101,2 млрд.сўм туманларига энг кўп трансферт ажратилиши режалаштирилган. Энг кам трансфертлар Бухоро шаҳар – 3,7 млрд.сўм ва Когон шаҳри - 28,3 млрд.сўм миқдорда ажратилади.
Баҳодир Ҳусанов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш