Ушбу даврда Бухоро вилояти ЯҲМ ҳажми 10,2 трлн. сўмни ташкил этган холда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,9% га ўсган, шунингдек ЯИМ таркибида вилоятнинг ҳиссаси 4,2% ни ташкил этган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми эса 4 970,9 минг сўмни ташкил қилган ўтган мос даврга нисбатан 5,1% га ошган.
Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯҲМнинг 96,7%ини ташкил этган бўлса, махсулотларга соф солиқлар эса 3,3%ини ташкил этган.
ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибида саноат улуши 23,5% (2023 йилда 23,1%), қурилишнинг улуши 8,7% (2023 йилда 8,8%), қишлоқ хўжалиги улуши 24,8% (2023 йилда 26,8%) ва хизмат кўрсатиш улуши 43,0% (2023 йилда 41,3%)ни ташкил қилган.
2024 йилнинг январ-март ойларида кичик тадбиркорлик 6 118,6 млрд. сўм (2023 йилнинг январ-март ойларида – 5 399,4 млрд. сўм)ни ва ЯҲМдаги улуши 62,2% (2023 йилнинг январ-март ойларида – 65,7%)ни ташкил этган. Кичик тадбиркорликнинг ЯҲМдаги улушининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пасайиши йирик корхоналар улушининг ошиши билан боғлиқ.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Муртазаев Ардашер
Изоҳ қолдириш