Қарорга мувофиқ, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилади
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилади (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разраядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари).
Шунингдек, бюджет ташкилотларида:
- асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар жорий йилнинг 1 июлига қадар тўхтатилади ва ушбу мақсадлар учун II чоракда режалаштирилган маблағлар қисқартирилади ёки 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказилади;
- коммунал хизматлар, озиқ-овқат, қоғоз ва бошқа канцелярия товарлари харид қилиш, тадбирлар ўтказиш, жорий таъмирлаш ва бошқа харажатлар қисқартирилади.
Қарор билан республика ва маҳаллий бюджетлардан мақбуллаштириладиган харажатлар тасдиқланди.
Изоҳ қолдириш