Мамлакат иқтисодиётининг барқарорлиги кўплаб омилларга, иқтисодий сиёсат чораларига, шунингдек, минтақадаги ва умуман мамлакатдаги ишбилармонлик фаолияти ва у билан боғлиқ истеъмолчилар кайфиятига боғлиқ.
Бу борада, айниқса, коронавирус пандемиясининг Ўзбекистонда ҳамда бутун дунёда тарқалиши натижасида юзага келган инқироз шароитида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) экспертлари ҳар ой вилоят ва туман даражаларида тадбиркорлик фаолияти ҳолати бўйича ойлик мониторингини амалга оширмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ишбилармонлик фаолияти таҳлили ҳар ойда Марказнинг тезкор маълумотлар асосида (республиканинг барча соҳалари бўйича ўтказилган мониторинг, Давлат божхона қўмитаси, ДСҚ, МБ ва ЎзРХТБ) амалга оширилади.
Мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, жорий йилнинг 1 февралидан 28 февралигача бўлган даврда солиқ тушумлари ҳажми жорий йилнинг шу даврига нисбатан 8,2 фоизга ўсди.
Шу билан бирга, солиқ тушумларининг сезиларли даражада ўсиши Қашқадарё (38,3 фоизга), Aндижон (32,4 фоизга), Бухоро (17,6 фоизга) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (9,0 фоизга) кузатилди.
Солиқ тушумларининг ўсиши пандемиядан кейин ишбилармонлик фаолияти тикланганидан ҳамда аҳоли ва бизнесга солиқ юкини оширмасдан солиқ йиғиш кўпайганлигидан далолат беради.
Пандемия тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига салбий таъсир кўрсатди. Хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат томонидан кўрилган чора-тадбирлар давлат бюджети даромадларини таъминлаш билан боғлиқ ноқулай вазиятни олдини олишга ёрдам берди.
Таҳлил қилинаётган даврда божхона тўловларидан тушумлар жорий йилнинг шу даврига нисбатан 3,7 фоизга ошди.
Божхона тушумларининг Ўзбекистон ҳудудлари орасида энг катта ўсиши Сурхондарё (83,2 фоизга), Хоразм (47,1 фоизга) ва Фарғона (19,2 фоизга) вилоятларида қайд этилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг деярли барча давлатлари билан савдо алоқаларини тиклади. Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Хитой, Россия ва Қозоғистон билан қайд этилди. Ўз навбатида, ташқи савдо фаолиятининг ўсиши ва аҳолидан ички талабнинг ошиши божхона тушумларини кўпайтиришга имкон берди.
Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, йил бошидан буён товарларни экспорт қилиш ҳажми 11,3 фоизга ўсди. Товарлар экспорти ҳажмининг ўсиши Бухоро (71,2%), Сурхондарё (39,0%), Навоий (34,9%), Хоразм (28,1%) вилоятларига тўғри келди.
Ўзбекистон экспортининг анъанавий маҳсулотларига ташқи талабнинг ошиши товарлар экспортининг босқичма-босқич ўсишига олиб келди, бу эса пандемиянинг ўткир босқичидан кейин жаҳон иқтисодиёти босқичма-босқич барқарорлашаётганидан далолат беради.
Ўтган ой давомида тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми 46,5 фоизга ўсди. Берилган кредитлар ҳажмининг энг катта ўсиши Фарғона (2,3 баробар) Навоий (97,9%) ва Хоразм (95,8%) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (2,6 баравар) кузатилмоқда.
Ўзбекистонда кредит бериш ҳажмининг ўсиши республика ва ҳудудларда бизнес тузилмалари фаоллигининг ошганлигини изоҳлайди.
Ушбу даврда республикада 9508 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди, уларнинг энг кўп сони Қашқадарё (1030), Самарқанд (888), Тошкент (768) вилоятларида ва Тошкент (1558) шаҳрида рўйхатдан ўтган.
Таҳлил қилинаётган даврда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасидаги битимлар ҳажми 15,2 фоизга ўсди.
Ушбу даврда республиканинг барча ҳудудларида биржа фаоллигининг ўсиши қайд этилди. Жумладан, Қашқадарё (49,9 фоизга), Наманган (48,2 фоизга), Сурхондарё (44,6 фоизга) ва Тошкент (36,5 фоизга) вилоятларида сезиларли ўсиш кузатилмоқда.
Ушбу ҳудудларда битимлар ҳажмининг ўсиши пахта толаси, бензин, пахта уруғлари, дизел ёқилғиси, қурилиш материаллари, цемент маҳсулотлари, шакар, ўсимлик мойи ва полиетилен каби товарларни сотиш ҳажмининг ошиши билан таъминланди. Бу юридик шахслар фаолиятининг ўсиши ва натижада аҳоли даромадларининг босқичма-босқич ўсиб боришини кўрсатади, бу эса ўз навбатида иқтисодий жараёнлар ва бизнес тузилмалари фаоллигини рағбатлантиради.
Карантин чекловлари бекор қилингандан сўнг, Ўзбекистонда иқтисодий фаолиятнинг босқичма-босқич тикланиши кузатилди. Бу, биринчи навбатда, ҳукумат томонидан инқирознинг кескин даврида иқтисодиётнинг барча соҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар билан боғлиқ бўлиб, бу иқтисодий ўсишнинг ижобий суръатларини сақлаб қолиш ва мамлакатда ишбилармон доираларнинг ижобий динамикасини таъминлаш имконини берди.
Бизнеснинг жорий харажатларини максимал даражада камайтиришга қаратилган бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлаш дастурларига солиқлар, мол-мулк ижараси, кредитларни тўлаш бўйича кечикишлар берилди, текширувларга мораторий жорий этилди, имтиёзли кредитлар тақдим этилди, дастурларни амалга ошириш энг кўп зарар кўрган тармоқларни, шу жумладан, туризмни қўллаб-қувватлашни бошлади.
2021 йилда босқичма-босқич иқтисодий тикланишни ҳар ой Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказиладиган Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини баҳолаш бўйича корхоналар ўртасида ўтказилган сўров натижалари ҳам тасдиқлайди. Тадқиқот республика бўйлаб тадбиркорлар кайфиятини акс эттиради.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш