Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг (Марказ) янги прогнозларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётининг 2023 йилги ўсиши йилнинг 1-чораги даражасида давом этади. Жорий йилнинг август ойида эълон қилинган Марказ прогнози 5,5% даражасида ўсишни кўрсатган.
2023 йил учун прогноз ХВФ томонидан тавсия этилган замонавий прогнозлаш воситалари асосида тайёрланган.
2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаоллик сезиларли даражада ошди, бу Google қидирувларининг "Бизнес ва саноат" (17% га), "Автотранспорт воситалари" (17%), "Харидлар "(18%) тоифалари ҳамда "Озиқ-овқат ва ичимликлар" (29%) бўйича сўровларнинг кўпайиши билан боғлиқ.
Шуни таъкидлаш керакки, 2023 йилнинг 1-ярми учун Марказ прогнози юқори аниқликни кўрсатди, ЯИМнинг кутилаётган ўсиши Статистика агентлигининг якуний натижасига нисбатан атиги 0,05 фоиз пунктга оғишди.
Жорий йилнинг тўққиз ойи якунларига кўра, саноатда (ўсиш 5,7%га), бозор хизматлари (12,1%га) ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида (экспортнинг ўсиши 23,5%га) ижобий динамика кузатилди.
Шу билан бирга, жорий йилнинг сентябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 7,3%га ошди, бу эса хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидаги операциялар сони (ўсиш 2,8%), товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги (13,8%) фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонентлар (1,5%) даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган.
Ўзбекистоннинг 2023 йилги ЯИМ прогнози
Ҳисоб-китобларга кўра, йил якунига қадар иқтисодий ўсишнинг асосий омиллари иқтисодий тармоқларни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат иқтисодий сиёсати, барқарор ташқи савдо, шунингдек, таркибий ислоҳотлар ва инвестицияларнинг кўпайиши натижасида иқтисодиёт тармоқларида маҳсулдорликнинг ўсиши бўлади. Иқтисодиётнинг ижобий тенденциялари, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва миснинг юқори жаҳон нархларини ўз ичига олади.
Прогнозларга кўра, ўтган йилга нисбатан якуний истеъмол харажатлари ва ялпи инвестициялар ҳажми мос равишда 4,8% ва 7,6% га ўсиши кутилмоқда. Ўтган йилга нисбатан товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмининг ўсиши 20,8%, импорт 21,4%га баҳоланмоқда
Шу билан бирга, мамлакатнинг асосий савдо ҳамкорларининг иқтисодий фаоллиги ва трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмининг пасайиши хавфи мавжуд бўлиб, бу иқтисодий ўсишнинг пасайишига олиб келиши мумкин.
Умуман олганда, юқорида қайд этилган омилларни ҳисобга олган ҳолда, 2023 йил учун иқтисодий ўсишнинг прогноз йўналиши 5,4 – 5,6% оралиғида белгиланган.
2023 йилда Ўзбекистонда ЯИМнинг ҳафталик ўсиши прогноз қилинмоқда
Маълумот учун: Прогноз иккита ёндашувдан фойдаланган ҳолда амалга оширилди: жуда батафсил маълумотлар оқимига асосланган "Ноукастинг" ва макроиқтисодий секторларнинг (реал, фискал, ташқи иқтисодий ва пул-кредит) асосий хусусиятларини ўрганувчи ва уларнинг иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари билан алоқасини тушунтирувчи "Молиявий дастурлаш ва сиёсат" (FPP).
Элмуҳаммад Оқбоев, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими
Жамшид Аҳматов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази етакчи илмий ходими
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
тел.: (+998) 78 150-32-20 (417)
Изоҳ қолдириш