Ўзбекистонда автомобил бозоридаги ҳолат: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар шарҳида 2023 йил учун асосийлари

Ўзбекистонда автомобил бозоридаги ҳолат: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар шарҳида 2023 йил учун асосийлари

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) ҳар ойда Ўзбекистон автомобил бозоридаги вазиятни таҳлил қилиб боради.

Ўтган йил давомида 1,69 млн дона автотранспорт воситалари сотилди, бу 2022 йилга нисбатан 18%га кўп. 2023 йилдаги энг юқори кўрсаткичлар май ва октябрь ойларида, сотувлар 156 ва 186 мингта машинадан ошганида қайд этилди.

Бирламчи ва иккиламчи автомобил бозорларидаги вазият

2023 йилда Ўзбекистонда 379 мингта янги енгил автомобиллар сотилди, бу ўтган йилга нисбатан 33 фоизга ўсган.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг савдо кўрсаткичларига келсак, 2023 йилда Ўзбекистонда 333 мингдан ортиқ маҳаллий енгил автомобиллар сотилган, бу ўтган йилга нисбатан 25 фоизга кўп.

Ишлаб чиқариш ва автокредитлари

Икки йил ичида маҳаллий енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 2021 йилдаги 236 минг донадан 2023 йилда 395 минг донагача 1,6 баробар ошди.

Бундан ташқари, ўзбекистонликлар автомобил сотиб олиш учун кўпроқ кредит олишни бошладилар. Хусусан, 2022 йилда автокредитлар бериш 2,3 баробарга ошиб, 19,6 трнл. сўмни ташкил этди.

2023 йилнинг 11 ойида аҳолига 34,6 трлн. сўмлик автокредитлар берилди, бу 2021 йилга нисбатан 4,4 баробарга кўп.

Хорижда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар бозори

Хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси йил давомида 2,4 баробар ошди ва 46 мингта автомобилни ташкил этди.

2023 йилнинг 11 ойида енгил автомобиллар импорти сезиларли даражада - 2,2 баробар ошди ва 1,56 миллиард долларни (19,4 трлн. сўм) ташкил этди.

Автомобил бозорининг ушбу сегментида машина импортининг ўсишига асосан божхона тўловларининг камайиши таъсир кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти 2022 йил февраль ойида импорт қилинадиган автомобиллар учун божхона тўловларини икки баравар камайтириш бўйича топшириқ берган эди. Таъкидланишича, ички автомобил бозорида рақобатни рағбатлантириш мақсадида ставкаларни босқичма-босқич нолга тенглаштириш зарурлиги қайд этилди.

Жумладан, Ўзбекистонда автомобил импортига божхона тўловлари ставкалари икки босқичда: 2022 йил февраль ойидан бошлаб 2 баробарга (30%дан 15%гача) ва двигател ҳажмига қараб қўшимча коэффициентлар, 2023 йил январт ойидан эса қўшимча коэффициентлар пасайиши билан ставка 15% қилиб белгиланди.

Бундан ташқари, янги хорижий автомобиллар импортининг ўсиши кичик автомобилларга божхона тўловларининг пасайишига олиб келди.

Иккиламчи автомобил бозори

Бир йил ичида Ўзбекистонда ҳайдалган енгил автомобиллар савдоси 12,6%га ўсиб, 1,16 миллион донага етди.

Электромобил бозоридаги вазият

Ўзбекистонда электр двигателли автомобилларга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. 2023 йилда енгил электромобиллар савдоси 4,3 борабарга ошиб, 25,7 мингта электрокарни ташкил этди.

Энг кўп электромобиллар - қарийб 71% пойтахтда, Сурхондарё вилояти эса - 123 та, энг кам электрокарлар сотилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон автомобиль бозори шарҳи – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказиладиган тадқиқот йўналишларидан бири бўлиб, унда ҳам мамлакатда, ҳам хорижда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар ва электромобиллар савдосининг динамикаси акс эттирилади. Маълумотлар ҳисобот ойи учун ҳам, йил бошидан ҳисобот ойигача бўлган давр учун ҳам тақдим этилади. Бундан ташқари, ўтган йилнинг шу даврига оид маълумотлар бозор динамикасини кузатиш учун тақдим этилади

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар