CNN: “Ўзбекистон нега 2020 йилда энг яхши сайёҳлик йўналиши деб эътироф этилмоқда?“

CNN: “Ўзбекистон нега 2020 йилда энг яхши сайёҳлик йўналиши деб эътироф этилмоқда?“

CNN сайтида “Нега Ўзбекистон 2020 йилда энг яхши сайёҳлик йўналиши деб эътироф этилмоқда?“ сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Ўзбекистонда туризм салоҳиятини янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва чора-тадбирлар юзасидан мақолада батафсил маълумотлар келтирилган.

“Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатни саёҳатчилар учун туристик масканга айлантириш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 90 га яқин давлат фуқаролари учун мамлакатга киришда 30 кунлик визасиз тизимни, 77 давлат фуқаролари учун электрон виза тизимининг жорий этилиши ушбу мамлакатга келувчи сайёҳлар оқимининг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Сайёҳликка оид нашрларнинг энг етакчиси “Lonely Planet” Ўзбекистонни “2020 йилда саёҳатга муносиб мамлакат“ деб, “The Economist” нашри эса “Йил мамлакати“ деб эътироф этди“, дейилади мақолада.

Шунингдек, мамлакатнинг минг йиллар давомида сақланиб келаётган қадим тарихи, шаҳарлари ва хилма-хил мазали миллий таомлари Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлигининг асосий омили ҳисобланиши алоҳида қайд этилган.

Хусусан, АҚШ Тижорат вазирлигининг маълумотига асосан Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар оқими ошиб бораётганлиги, 2014 йилда республикамизга келувчилар сони 1,9 миллион кишини ташкил этган бўлса, 2018 йилда ушбу кўрсаткич 5,4 миллионга етганини эътироф этди..

"Сўнгги йилларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг ўзгача қиёфаси намоён бўлмоқда. Мамлакатнинг замонавий туристик қиёфаси кенг оммага етказилишида сайёҳлик блогерлари хизмати эътирофга лойиқдир", дейилади мақолада.

Манба: ЎзА
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар