Давлат улушига эга ўнта банкнинг фоиз ставкалари инфляцияга қарши сиёсат билан уйғунлашган ҳолда пасайтирилади

Давлат улушига эга ўнта банкнинг фоиз ставкалари инфляцияга қарши сиёсат билан уйғунлашган ҳолда пасайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Маълумки, банк тизимида катта ислоҳотлар белгиланган. Йиғилишда бу чораларни жадаллаштириб, давлат улушига эга ўнта банкда трансформация жараёнини ўз вақтида амалга ошириш, фоиз ставкаларини инфляцияга қарши сиёсат билан уйғунлашган ҳолда пасайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Жорий йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш бўйича Бош вазир ўринбосарларига топшириқлар берилди.

Пандемия шароитида экспортни ошириш ва валюта тушумларини таъминлаш жуда долзарб масала. Ташқи бозорларда талабнинг кескин камайиши экспортчи корхоналаримизга жиддий таъсир қилмоқда.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига экспорт кўрсаткичини 2019 йилгидан кам бўлмаган миқдорда таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўриш юзасидан топшириқлар берилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар