Деҳқон бозорларда "Озиқ-овқат ярмаркалари" очилади

Деҳқон бозорларда

“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан юртимиз деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлар нархининг барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 15-25 март кунлари ярмаркалар ташкил этилади. Бу ҳақда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси ахборот хизмати хабар қилди.

Хусусан, Тошкент шаҳридаги истеъмол бозорларида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси тизимидаги корхоналар томонидан озиқ – овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилади.

Қўйлиқ (Бектемир тумани), Сирғали (Сирғали тумани), Авиасозлар (Яшнобод тумани), Қора-Қамиш (Олмазор тумани), Наврўз (Мирзо Улуғбек тумани), Юнусобод (Юнусобод тумани), Бешёғоч бозори Қозработ филиали (Чилонзор тумани), Аския (Яккасарой тумани), Фарҳод (Учтепа тумани), Эски жўва (Шайхонтоҳур тумани), Миробод ( Миробод тумани), Олой (Юнусобод тумани) бозорларидаги ушбу ярмаркаларда харидорларга сифатли ва истеъмол учун хавфсиз бўлган гўшт, сут, қандолат маҳсулотлари, мева-сабзавот консервалари, салқин ичимликлар барқарор нархда тақдим этилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар