Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланиш динамикаси ва янги драйверлар шаклланиши

Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланиш динамикаси ва янги драйверлар шаклланиши

Ушбу ўзгаришлар Ўзбекистонга дастлабки прогнозлардан ошиб ўтиш имконини берди ҳамда иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларнинг барқарорлигини таъминлади.

Сўнгги саккиз йил давомида мамлакат иқтисодиёти сифат жиҳатидан тубдан ўзгарди. Агар 2017–2018 йилларда ялпи ички маҳсулот 59 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 101 миллиард долларга етди. Бу дастлаб белгиланган мақсаддан уч йил олдин амалга оширилди. Динамика сақланиб қолмоқда: 2024 йилда ЯИМ ўсиши 6,5 фоиз бўлди, 2025 йилнинг биринчи ярмида эса 7,2 фоизга етди ва 63 миллиард доллардан ошди. Хулоса қилиб айтганда, жорий йил якунида ЯИМ 130 миллиард доллардан ошиб кетиши кутилмоқда.

Бундай траектория Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли юзага келди. Улар валютани эркин конвертация қилиш, солиқ тизимини модернизация қилиш, камбағалликни қисқартириш ва иқтисодиётнинг стратегик тармоқларини қўллаб-қувватлаш чораларини ўз ичига олди.

«Иқтисодий шарҳ» журнали таҳририяти мазкур интервьюнинг асосий жиҳатларини эълон қилади. Уларда амалга оширилган ислоҳотлар иқтисодиётнинг таркибий трансформациясини қандай таъминлагани, қайси тармоқлар асосий драйвер сифатида намоён бўлгани ҳамда Ўзбекистон ривожланиш динамикаси узоқ муддатли барқарор ўсиш траекториясини шакллантираётгани очиб берилади.

Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2018 йилда 59 миллиард доллар атрофида бўлган бўлса, Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2024 йил якуни билан мамлакатимиз ЯИМ 115 миллиард долларга етди. Бу жаҳон тажрибасида катта ўзгаришлардан бири сифатида қайд этилмоқда.

2017 йилда иқтисодиётда инфратузилма ва қатор соҳаларга инвестициялар деярли тикилмаган бўлса, кейинги йилларда фаол инвестиция сиёсатининг амалга оширилиши ҳал қилувчи омил бўлди. Шу давр мобайнида иқтисодиётга 240 миллиард доллардан ортиқ инвестиция йўналтирилди, шундан 130 миллиард доллари хорижий инвестицияларни ташкил этди. Бу эса Ўзбекистон иқтисодиётига халқаро ҳамкорларнинг ишончи юқори эканини тасдиқлайди.

Саноатда ҳам катта ўзгаришлар кузатилди. Масалан, тўқимачилик соҳаси ишлаб чиқариши 2017 йилга нисбатан уч баробарга ўсиб, 10 миллиард долларга етди.

Автомобил бозори 4 миллиард доллардан 12 миллиард долларгача кенгайди.

Электротехника соҳасида эса ишлаб чиқариш ҳажми 3 триллион сўмдан 30 триллион сўмдан ортиққа кўтарилди. Шунингдек, электротехника маҳсулотлари экспорти деярли бўлмаган, ҳозирда эса 7-8 баробар ошиб, 1,3 миллиард долларлик электротехника маҳсулотлари экспорт қиляпмиз.

2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида ЯИМни 2026 йилга қадар 100 миллиард долларга етказиш мақсади белгиланган эди. Бироқ Ўзбекистон бу кўрсаткичга 2024 йилнинг ўзида эришди.

Халқаро валюта жамғармаси прогнозларига кўра, 2025 йилда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар илк бор 3,5 минг долларга етади. 2030 йилга келиб эса мамлакатимиз аҳоли жон бошига 5,2 минг доллар даромадга эга давлатлар қаторига киради. Мавжуд салоҳият ва изчил иқтисодий сиёсат туфайли Ўзбекистонда янгидан-янги имкониятлар кенгайиши ва барқарор ўсиш жараёни изчил давом этиши кутилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар