«E-CARD» электрон пуллар тизими реестрига киритилди

«E-CARD» электрон пуллар тизими реестрига киритилди

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари” талабларига мувофиқ, тўлов ташкилоти лицензиясига эга бўлган «Inspired» МЧЖ «E-CARD» электрон пуллар тизимининг оператори сифатида ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти - «Универсалбанк» хусусий акциядорлик тижорат банки ҳисобланади.

Электрон пуллар тизими тўғрисидаги маълумот жорий йилнинг 21 август куни Марказий банкнинг Электрон пуллар тизими реестрига киритилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар