Экспорт-кредит агентлиги ташкил қилинади

Экспорт-кредит агентлиги ташкил қилинади

“2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, Иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестицияларни фаол жалб қилиш соҳасида:

  • 2020 йилдан бошлаб пахта хомашёси ишлаб чиқариш ва мажбурий сотиш режаси, унинг нархи давлат томонидан белгиланмайди ва давлатга мажбурий ғалла сотиш ҳажми 25 фоизга камайтирилади;
  • 2020 йилда лицензиялар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар камида икки бараварга қисқартирилади;
  • 2020 йил 1 июндан бошлаб аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга кўрсатилаётган банк хизматлари сифати янада оширилади, замонавий чакана банк хизматлари турларини кўпайтирилади;
  • 2020 йил 1 июнга қадар экспортни олдиндан молиялаштиришга қаратилган Экспорт-кредит агентлиги ташкил қилинади;
  • 2020 йил 1 июндан маҳаллий экспорт қилувчиларга юкларни автомобиль ва ҳаво транспорти орқали экспорт қилиш харажатларининг бир қисми давлат томонидан қопланади, тадбиркорларнинг инфратузилма барпо этиш бўйича харажатларининг бир қисми учун компенсация тўланади;
  • 2020 йилда камида 800 мингта кенг полосали Интернет портлари яратилади ва 12 минг км оптик толали алоқа линиялари ётқизилади.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар