Энергетика вазирлиги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида бензин бир нархда сотилмаслигига изоҳ берди

Энергетика вазирлиги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида бензин бир нархда сотилмаслигига изоҳ берди

Энергетика вазирлиги нима учун турли автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида бензин бир нархда сотилмаслиги, олиб кирилаётган бензин партияси эса маҳаллий бензиндан баъзида арзонроқ бўлиши мумкинлигига изоҳ берди.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда 2020 йил 1 майдан бошлаб турли маркадаги бензин ва дизель ёқилғиси чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинган, эндиликда улар биржа орқали сотилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, 1 майидан бошлаб хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан, АЁҚШлар бензинни биржа савдолари орқали сотиб олмоқда, бензин нархлари турли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида фарқ қилиши мумкин. Чунки бу у ҳар бир АЁҚШ томонидан қанчага сотиб олинганига боғлиқ.

Шу тариқа, бензин нархининг шаклланиши Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ёки бошқа давлат тузилмаларига эмас, балки ишлаб чиқарувчи (маълум бир нефтьни қайта ишлаш заводи)нинг бошланғич баҳоси, таклиф (биржа савдоларига қанча бензин қўйилган) ва унга бўлган талаб (харидорлар қанча сотиб олиши)га боғлиқ.

Аввал Ўзбекистонда турли маркадаги бензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари давлат томонидан тартибга солинар эди. 1 майдан бошлаб, яъни мазкур бозор механизми жорий этилгандан буён ўтган ярим йилдан ортиқ вақтдан бери маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводлари автомобиль бензинини фақат биржа савдолари орқали сотмоқда.

Импорт қилинган бензин партиялари ҳам савдолар орқали сотилади ва агар бундай бензин Ўзбекистонга олиб кирилиб, ҳақиқатдан ҳам савдоларга анча паст нархда қўйилиши мумкин. АЁҚШлар бундай бензинни бу партия тугамагунча сотишлари мумкин. Бу ерда сўз бир мартталик етказиб бериш ва импорт қилинаётган бензин етказиб берувчининг ҳар бир партияга оид келишуви тўғрисида сўз бормоқда. Бу бозор муносабатларидан далолатдир, бунда худди шу АЁҚШ томонидан қандай бензин қандай нархда сотилиши фақат биржага боғлиқ бўлади.

Шу тариқа, бензин ва дизель ёқилғисини сотишнинг бозор механизми нефтни қайта ишлаш заводлари ва АЁҚШларга соғлом рақобат шароитида фаолият юритиш имкон беради. Таъкидланганидек, ҳозирги вақтда бензин нархининг ошиши ёки камайиши маълум бир талаб ва таклифга боғлиқ. Хусусан, бозор механизми жорий этилганидан сўнг, 3 майнинг ўзидаёқ «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖда ўтказилган савдолар савдога қўйилган бензин нархи тушганини кўрсатди.

Биржа савдоларида «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефть базалари, автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва ўз эҳтиёжи учун бензин сотиб олувчи юридик шахслар иштирок этади. Савдолар эркин, шаффоф ва барча тоифадаги харид қилувчилар учун тенг шароитда ўтказилади.

Бензинни сотишнинг бозор механизмини жорий этилиши мазкур жараённинг шаффофлигини кучайтирди, дейилади вазирлик тушунтиришида.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар