2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 115,3 млн долларига тенг бўлган 308,4 млн литр автомобиль бензини импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, бензин импорти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 112 млн литрга ёки 36,3 фоизга ошган.
Ўзбекистонга бензиннинг асосий қисми Россия (145,3 млн литр) ва Туркманистон (141,2 млн литр) давлатларидан импорт қилинган. Шунингдек, Қозоғистон (16 млн литр), Ироқ (3,6 млн литр) ва Эрондан (1,8 млн литр) ҳам мамлакатга бензин олиб келинган.
2021 йилда Ўзбекистон тарихида илк бор Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан АИ-98 маркали бензин ишлаб чиқарилди. 380 тонна ҳажмдаги бензиннинг физик-кимёвий хусусиятлари стандартга биноан муваффақиятли синовдан ўтказилган.
Изоҳ қолдириш