Енгил автомобиль экспорти қарийб 123,0 млн. АҚШ долларига ошган

Енгил автомобиль экспорти қарийб 123,0 млн. АҚШ долларига ошган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь - июль ойларида хорижий давлатларга қиймати 194,0 млн. АҚШ долларига тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган.

Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 123,0 млн. АҚШ долларига ошган.

Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган асосий давлатлар:
- Қозоғистон – 181,9 млн.
- Афғонистон – 5,7 млн.
- Украина – 2,3 млн.
- Россия – 1,9 млн.
- Қирғиз Р. – 1,0 млн.
- Озарбайжон – 484,1 минг
- Тожикистон – 480,1 минг АҚШ доллари

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар