Вазирлар Маҳкамасининг “Европа инвестиция банки иштирокида “Ўзбекистондa глобaл коронaвирус пaндемияси даврида зарар кўрган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини фавқулодда қўллaб-қуввaтлaш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Европа инвестиция банки (ЕИБ) директорлар кенгаши “Ўзбекистондa глобaл коронaвирус пaндемияси даврида зарар кўрган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини фавқулодда қўллaб-қуввaтлaш” лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистонга 15 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли даври билан 100,0 млн. АҚШ доллар кредит линиясини тақдим этишни маъқуллаган ҳамда лойиҳани амалга ошириш даври 3 йил (2020-2022 йиллар) этиб белгиланган.
Белгилаб қўйилишича:
- 100 млн. АҚШ доллар эквивалент миқдоридаги кредит маблағлари лойиҳада иштирок этаётган тижорат банкларининг берган таклиф ва розиликлари асосида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБга - 30,0 млн. АҚШ доллари, “Микрокредитбанк” АТБга - 35,0 млн. АҚШ доллари ва “Қишлоқ қурилиш банк” АТБга - 35,0 млн. АҚШ доллари миқдорида глобал коронавирус пандемияси даврида зарар кўрган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлар инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун револьвер шаклида қайта молиялаштиради;
- битта инвестиция лойиҳаси учун ЕИБ маблағлари ҳисобидан кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига бериладиган кредитларнинг максимал қиймати 12,5 млн. евро эквивалентига тенг бўлган миқдордан оширилмайди ҳамда ЕИБ кредит линиялари бўйича битта инвестиция лойиҳасининг максимал қиймати 25,0 млн. евро эквивалентидан ошмайди;
- иштирок этувчи тижорат банкларига тақдим этилаётган ЕИБ кредит линиясининг камида 30 фоизи ЕИБ мезонларига кўра аёллар тадбиркорлигини молиялаштиришга йўналтирилиши, шу билан бирга, аёллар тадбиркорлик субъектлари ажратилган лимитдан фойдаланилмаган тақдирда, иштирок этувчи тижорат банклар ЕИБ билан келишган ҳолда лойиҳанинг учинчи йилида бошқа қарз олувчиларни молиялаштириш учун фойдаланилмаган маблағларни қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилади;
- лойиҳа маблағлари ҳисобидан қарз олувчилардан қайтариладиган маблағлар иштирок этувчи тижорат банклари томонидан револвер асосида қайта молиялаш тўғрисидаги битимлар бўйича ресурсларни қайтаришни ҳисобга олган ҳолда, коронавирус пандемияси даврида зарар кўрган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини янада молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар қолдиғи доирасида йўналтирилади.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
- лойиҳада иштирок этаётган тижорат банклари ижро этувчи органлар бўлиб, қайта молиялаштирилган ЕИБ кредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун жавоб беради;
- ЕИБнинг кредит маблағини қайтариш, шунингдек, фоизлар ва бошқа харажатларни тўлаш қайта молиялаштирилган кредити миқдорида лойиҳада иштирок этаётган тижорат банклари томонидан амалга оширилади;
- Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги лойиҳани мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.
Қарор лойиҳаси муҳокамаси 9 декабрга қадар давом этади.
Изоҳ қолдириш