Фаолиятнинг бош мезони – амалий натижалар

Фаолиятнинг бош мезони – амалий натижалар

Бугунги кунда ишчи гуруҳ вакиллари Қорақалпоғистон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Аниқланган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш мақсадида уч кун давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

- Қорақалпоғистон:

Жами 7,3 км ички йўллар шағаллаштирилди. Аҳолига қўшимча 142,6 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 197 дона темир-бетон устунлар ўрнатилди ҳамда 2,5 км тармоқ тортилди. Ичимлик сувини яхшилаш борасида янгидан 1 км ичимлик суви тармоғи тортилди. Коммунал хўжалиги соҳасини яхшилаш борасида 5 та кўп қаватли уйларнинг том қисмини жорий таъмирлаш, кириш йулакларини таъмирлаш, ертўла қисмидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. ишлари олиб борилмоқда. 34 та кўп қаватли уйларнинг муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Тижорат банклари томонидан 1 386 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратилиши таъминланди. “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғарма”си маблағлари ҳисобидан субсидия асосида жами 24,0 млн. сўмлик тикув машинаси, оверлок дазмол ва пайвандлаш ва ўлчов ускунаси, кесиш аппарати етказиб берилди.

- Фарғона вилояти:

Ички йўлларнинг жами 91,4 км қисми таъмирланди. Шундан, 47,8 км йўлга шағал ётқизилди, 43,6 км йўл асфальт қилинди. Аҳолига қўшимча 792,0 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 116 та темир бетон таянчлар ўрнатилди, 3,9 км тармоқ тортилди, 5 та трансформатор таъмирланди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида янгидан 11,8 км тармоқ тортилди, 11 та сув насоси ўрнатилди. 42 та кўп қаватли уйда таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Тижорат банклари томонидан 2 698 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратилиши таъминланди. Жами 534 нафар фуқаронинг бандлигига кўмаклашилди.

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш мақсадида фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 185 нафар фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган 1,2 млрд. сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари субсидия асосида олиб берилди.

- Наманган вилояти:

Ички йўлларнинг жами 9,2 км қисми таъмирланди. Ичимлик суви тизимидаги эскирган сув тармоқлари янгиланди, 3 дона сув тик қудуқлари қайта тозаланди, 6 дона сув насослари янгиланди ва 6 дона насос агрегатлари таъмирланиб қайта ўрнатилди. Аҳолига қўшимча 473,8 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 37 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди, янги электр узатиш тармоқлари тортилди, 48 дона эски симёғочлар янгиланди, 3,4 км мавжуд электр узатиш тармоқлари алмаштирилди.

Оилавий поликлиникаларда 5 231 нафар беморларга бепул дори-дармон тарқатилди. 77 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 3 нафар фуқарога электрон пультли аравача, 127 нафар фуқарога 179,5 млн. сўмлик реаблитация қилишнинг техник воситалари берилди.

Ишлар давом этмоқда.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар