Фавқулотда ҳолат даврида қандай чоралар кўрилади?

Фавқулотда ҳолат даврида қандай чоралар кўрилади?

Коронавирус тарқалиши туфайли фавқулодда ҳолат даврида қандай эҳтиёт чоралари кўрилади? Бу ҳақда халқаро тажриба маълумотларини келтирамиз.

  1. Махсус рухсатномасиз фуқароларнинг вилоятлараро кўчиши тақиқланади;
  2. Озиқ-овқат дўконлари, дорихона ва банклардан ташқари барча савдо объектлари ёпилади;
  3. Оммавий тадбирларни (10 кишидан ортиқ) ўтказиш тақиқланади;
  4. Ҳукумат эпидемияга қарши курашиш мақсадида тадбиркорларнинг мулкидан фойдаланиши мумкин;
  5. Бизнес ҳукуматдан кўрсатмалар олиши мумкин;
  6. Ҳукумат тиббий маълумотга эга фуқароларнинг умумий сафарбарлигини эълон қилиши мумкин;
  7. Фуқаролар уйда қолиш тавсияларига риоя этмаётганликлари хавфи сабаб ҳукумат армияни сафарбар қилишга тайёр;
  8. Ўқув жараёнлари тўхтатилади;
  9. Давлат хизматчиларининг аксарият қисми масофавий ишлашга ўтказилади, бу хусусий секторларга ҳам тавсия қилинади;
  10. Жамоатчилик тартибини, ўта муҳим давлат ва стратегик объектларни, шунингдек, аҳоли ҳаёти ва транспорт хизматини таъминловчи объектлар муҳофаза қилиш кучайтирилади;
  11. Тиббий кўрик ва даволанишдан бош тортган шахслар устидан ва карантин режимига риоя қилиш назорати кучайтирилади;
  12. Жисмоний ва юридик шахслар учун фавқулодда ҳолатларга риоя этмаганлик учун жарима солишдан то озодликдан маҳрум қилишгача жазо чоралари қўлланилади.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар