Фарғона вилояти саноат соҳасининг 2022 йил январь-сентябрь ойлари якунлари

Фарғона вилояти саноат соҳасининг  2022 йил январь-сентябрь ойлари якунлари

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 21 831,8 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръатлари 106,0%ни ташкил этди.

Энг юқори ўсиш суръатлари Олтиариқ (123,4%), Қўштепа (117,1%), Фурқат (116,6%), Фарғона (116,3%) ва Данғара (112,7) туманларида қайд этилган бўлса, Бағдод (98,4%), Ўзбекистон (98,8 %), Риштон (99,1%) туманларида ва Фарғона шаҳрида (99,2%) ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан кам бўлди.

Ишлаб чиқарилган жами саноат маҳсулотлари ҳажмининг 53,6%и Фарғона (23,6%) ва Қўқон (18,3%) шаҳарлари ҳамда Тошлоқ тумани (11,7%) ҳиссасига тўғри келади.

ЯҲМ таркибидаги саноат улуши 19,9%ни ташкил этиб, 2021 йил январь-сентябрь ойларига нисбатан 0,6 пунктга қисқарган.

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган жами саноат маҳсулотлари ҳажми 5 561,8 минг.сўмни ташкил этиб, аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг тақсимланиши бўйича йирик саноат корхоналари жойлашганлиги ҳисобига Фарғона (17 059,7 минг сўм), Қўқон (15 287,6 минг сўм) шаҳарлари, Тошлоқ тумани (12 094,2 минг сўм) ва Қувасой (11 699,2 минг сўм) шаҳри ва Учкўприк туманида (6 923,9 минг сўм) ўртача вилоят даражаси кўрсаткичидан (5 189,3 минг сўм) юқорилигини кўрсатмоқда.

Вилоят бўйича аҳоли жон бошига истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши 1 541,3 минг сўм бўлган ҳолда, Учкўприк туманида 4 659,6 минг сўмни, Қўқон шаҳрида 4 558,3 минг сўмни, Фарғона шаҳрида 3 373,5 минг сўмни, Фурқат туманида 3 009,4 минг сўмни ташкил этди.

Саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб чиқарадиган саноат ҳиссасига (93,1 %) тўғри келган бўлса, тоғ-кон саноати улуши - 0,3%, электр таъминоти, газ, буғ етказиб бериш ва сунъий иқлим ҳосил қилиш улуши – 5,8%, сув таъминоти, оқава сув, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш улуши – 0,8%ни ташкил этди.

Ишлаб чиқарадиган саноат таркибида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (39,1%), озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (15,4%), кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш (15,3%) ва машина, асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш (7,7%), йўналишлари энг юқори улушга эга.

2022-йилнинг январ-сентабр ойларида вилоятда 1 428 та янги саноат корхоналари ташкил этилиб, жами фаолият юритаётган саноат корхоналари сони 10 723 тага етди.

Абдусаматов Музаффар
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Наманган ҳудудий филиали бош илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар