Таҳлил натижаларига кўра, 2022 йилнинг январ-сентябр ойлари мобайнида Фарғона вилоятининг ташқи савдо айланмаси ҳажми $1565.8 млн.ни шундан, экспорт $640.3 млн. (товарлар - $631.8млн. , хизматлар - $8.5 млн.) ва импорт $925.5 млн. (товарлар - $923.4 млн. , хизматлар - $2 млн.) ни ташкил қилиб, республикада ташқи савдо айланмаси улуши бўйича 4-ўринни эгаллаган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16% (експорт - 9.2%, импорт – 6.5%)га ўсишни кўрсатади.
МДҲ давлатлари билан товар ва хизматлар айланмаси ҳажми - $793.2 млн.ни ва дунёнинг бошқа давлатлари билан $772.7 млн.ни ташкил қилган. Мамлакатлар кесимида қаралганда, Фарғона вилоятининг асосий экспорт улуши Россия ($255 млн.), Туркия ($77 млн.), Хитой ($ 52 млн.) ва Қирғизистон ($43 млн.) давлатлари хиссасига, импорт улуши еса Хитой ($ 297 млн.), Россия ($193 млн.), Қозоғистон ($167 млн.), ва Туркия ($50 млн.) давлатлари хиссасига тўғри келган. Юқоридаги келтирилган рақамлар, вилоятнинг савдо айланмаси 2021 йил шу даврига нисбатан, МДҲ давлатлари билан 11.4%га, бошқа давлатлар билан 21.1%га ўсишга эришилганини англатади.
Вилоятдаги шаҳар ва туманлар кесимида ташқи савдо айланмаси динамикаси таҳлил қилинганда, Фарғона шаҳри ($311.6 млн.), Қўқон шаҳри ($311.5 млн.) ва Учкўприк тумани ($174.8 млн.) юқори улуш билан олдинги ўринларни эгаллаган. Хусусан, вилоятда жами экспортёрлар сони 691 тани ташкил қилиб, махсулот экспортида, Қўқон шаҳри($139 млн.), Тошлоқ ($86 млн.) ва Фарғона шаҳри ($62.5 млн.) яхши натижаларни кўрсатган бўлса Фарғона шаҳри ($249.7 млн.), Қўқон шаҳри($172.4 млн.) ва Учкўприк тумани ($124.3 млн.) импорт фаолияти бўйича юқори кўрсатгичларни қайд этган.
Вилоятнинг асосий экспорт махсулотлари таркибини саноат товарлари (47.8%), озиқ-овқат махсулотлари ва тирик ҳайвонлар (31.3%), кимёвий воситалар ва улардан тайёрланган воситалар (6%) ташкил этган. Техника воситалари ва транспорт асбоб-ускуналари (34.6%), саноат товарлари (22.9%) ва минерал ёқилғи, ёғлаш мойлари ва шунга ўхшаш махсулотлар (16.9%) импорт қилинган товарларнинг асосий қисмини ташкил қилган.
Изоҳ қолдириш