Фарғона вилоятининг 2023 йил январ-март ойлари бўйича демографик ҳолати таҳлил қилинди

Фарғона вилоятининг 2023 йил январ-март ойлари бўйича демографик ҳолати таҳлил қилинди

2023 йилнинг 1-апрел ҳолатига, Фарғона вилоятида доимий яшовчи аҳоли сони йил бошига нисбатан 81,4 минг кишига (2,1%) кўпайиб, жами 3 995 минг кишини ташкил этган. Хусусан, шаҳар аҳолиси 2 274 минг кишига (жами аҳолининг 57%), қишлоқ аҳолиси эса 1 721 минг (жами алоҳилинг 43,1%) кишига етган. Аҳоли сони бўйича Фарғона вилояти республикада Самарқанддан кейин (4 138 минг) 2-ўринни эгаллади.

Жорий йилнинг 1-апрел ҳолатига аҳоли сонининг тақсимланиши, 2 015 минг нафар эркаклар (50,4%), 1 980 минг нафар аёллар (49,6%) ҳиссасига тўғри келган. Ҳудудлар кесими бўйича қаралганда, Фарғона шаҳри (316 минг), Қўқон (305 минг) ва Марғилон шаҳарлари (248 минг) вилоятдаги энг кўнг аҳоли истиқомат қилувчи, Ёзёвон (117 минг), Қувасой (99 минг), Сўх (82 минг) вилоятлари эса вилоятдаги кам аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудлар ҳисобланади.

Вилоят доимий аҳолиси сонининг 30%и мехнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 57% мехнатга лаёқатли ёшдагилар ва 13%и мехнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Вилоят бўйича 1 квадрат километрга ўртача 591 киши тўғри келиб, Марғилон шаҳри (6 041 киши), Фарғона шаҳри (2 126 киши) ва Учкўприк тумани (1 019 киши) аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар сирасига киради.

2023 йил январ-март ойлари давомида, туғилишлар сони 23,4 мингтани, ўлимлар сони 4,3 мингтани, қайд этилган никоҳлар сони 4,5 мингтани ва никоҳдан ажралишлар 1,7 мингтани ташкил этган.

Aҳоли миграцияси бўйича, вилоятга 2,1 минг киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган ва 2,7 минг киши доимий яшаш мақсадида вилоятдан кўчиб кетган.

Баҳодир Холмирзаев
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Наманган филиали етакчи илмий ҳодими
Тел: +99893 619 11 55

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар