Фарғона вилояти 2022 йилнинг дастлабки 9 ойида Франция билан умумий 1 839 минг AҚШ доллари қийматидаги импорт фаолиятини амалга оширган бўлиб бу кўрсаткич вилоят умумий импортининиг 0,2% ни ташкил этган. Бу давр мобайнида Фарғона вилоятдан Францияга маҳсулот ва хизматлар экспорти кузатилмаган.
Импорт қилинган махсулотлар таркибини асосан қора металлар ($1 528 минг), машина ва ускуналар ($191 минг), кимёвий махсулотлар ва улардан тайёрланган буюмлар ($99 минг), нефт ва ундан тайёрланган махсулотлар ($7,5 минг) ва бошқа махсулотлар ($13 минг) ташкил қилган.
2010-2022 йиллар кесимида ташқи савдо фаолияти бўйича энг юқори экспорт2014-йилда ($1469 минг) ва импорт 2015 йилда ($3062 минг) амалга оширилган.
2023 йилнинг даслабки 9 ойи давомида амалга оширилган импорт хажми 2022 йилга нисбатан 2 баробарга ошган. Хусусан, Франциядан қора метал импорти 2022 йил январь-сентябрь ойларида 2,8 минг АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, 2023 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 1 528 минг АҚШ долларини ташкил этган. Шунингдек, 2023 йил январь-сентябр ойларида машина ва ускуналар импорти ($191 минг) ўтган йилнинг мос даврига ($553 минг) нисбатан деярли 3 баробарга камайган.
Баҳодир Холмирзаев
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш