Фарғона водийси вилоятларини боғловчи электропоезд йўлга қўйилади

Фарғона водийси вилоятларини боғловчи электропоезд йўлга қўйилади

Фарғона водийси бўйлаб узунлиги 331 км бўлган ҳалқа электропоездлар ҳаракати қўйилади. У Фарғона водийси вилоятларини бир-бири билан боғлайди.

Қўқон-Марғилон-Андижон станциялари оралиғи электрлаштириб бўлинган. Айни пайтда Қўқон-Наманган-Андижон станциялари электрлаштирилмоқда. Бу ишлар ҳам яқин икки ойда якунланади.

Электрпоездларнинг биринчи қатнови шу йилнинг сентябрь ойида йўлга қўйилиши кутилмоқда. Йўлкира нархи эса 5 минг сўмдан 45 минг сўмгача бўлади.

Поездлар кондиционерлар, USB-кабеллар, Wi-Fi, буфет, мото-велосипедлар учун махсус жойлар, биоҳожатхона кабилар билан таъминланади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар