Фарғонада ички карантин постлари олиб ташланди

Фарғонада ички карантин постлари олиб ташланди

Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида транспорт воситалари ҳаракати чекланган эди.

Инфекция бўйича статистика ижобий томонга ўзгариши билан ушбу чекловлар секинлик билан юмшатилмоқда.

Жумладан, 4 май санасидан бошлаб Фарғона вилояти маркази ҳамда туманлараро ўрнатилган ички карантин постлари фаолияти тўхтатилди.

Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар