2023 йилнинг 1-октябрь ҳолатига фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони 36 359 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19% га камайган. 2023 йилнинг январь-сентябрьида 6 317 та янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил қилинди ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,4% га кам демакдир. 2023 йилнинг 1-октябрь ҳолатига кўра ҳудудлар бўйича фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг энг кўпи Фарғона шаҳрида 5 838 тани ёки жамига нисбатан 16,1% ни ташкил этди.
2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида ЯҲМ таркибида кичик тадбиркорлик субъектларининг улуши 69,6% ни ташкил қилиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 0,6 пунктга кўпайган. 2023 йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра кичик тадбиркорликнинг энг юқори улушлари қишлоқ хўжалигида 96,8% ни, йўловчи ташишда 96,1% ни ва савдода 91,4% ни ташкил этди.
Кичик тадбиркорлик субъектларининг сони ҳар 1000 аҳолига 9,1 бирликни ташкил қилиб, бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 бирликка камайган. Ҳудудлар кесимида кичик тадбиркорлик субъектлари сонининг ҳар 1000 аҳолига нисбати энг юқори кўрсаткичи Фарғона шаҳрида 18,4 бирлик, Қувасой шаҳрида 14,5 бирлик, Марғилон шаҳрида 13,0 бирлик, ва энг қуйи кўрсаткич Бешариқ туманида 5,2 бирликка етди.
2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп кичик корхона ва микрофирма савдо соҳасида (41%), саноатда (22%) ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларида (9%) янгидан ташкил этилган.
Изоҳ қолдириш