Таҳлил натижаларига кўра, 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида Фарғона вилоятининг ташқи савдо айланмаси ҳажми $1 967 млн.ни шундан, экспорт $679 млн. (товарлар - $671 млн. , хизматлар - $8 млн.) ва импорт $1290 млн. (товарлар - $1 287 млн. , хизматлар - $3 млн.) ни ташкил қилиб, республикада ташқи савдо айланмаси улуши бўйича 5-ўринни эгаллаган. Вилоят ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,6% (експорт – -18,2% (камайган), импорт – 4,5% (кўпайган))га камайган.
2023 йилда вилоят жаҳоннинг 80 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган. Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор давлатлар орасидан 6 та давлатда ижобий ташқи савдо баланси кузатилган бўлиб, Россия, Афғонистон, Эрон шулар жумласидандир. Қолган 14 та давлат билан манфий ташқи савдо баланси сақланиб қолган.
2023 йилда МДҲ давлатлари билан товар ва хизматлар айланмаси ҳажми - $929 млн.ни (47,2%), дунёнинг бошқа давлатлари билан эса $1 040 млн.ни (52,8%) ташкил қилган.
Мамлакатлар кесимида қаралганда, Фарғона вилоятининг асосий экспорт улуши Россия ($299 млн.), Хитой ($54 млн.), Афғонистон ($53 млн.), Туркия ($45 млн.) ва Қирғизистон ($42 млн.) давлатлари хиссасига, асосий импорт улуши эса Хитой ($551 млн.), Россия ($198 млн.), Қозоғистон ($197 млн.) ва Туркия ($50 млн.) давлатлари хиссасига тўғри келган.
Вилоятдаги шаҳар ва туманлар кесимида ташқи савдо айланмаси динамикаси таҳлил қилинганда, Қўқон шаҳри ($384 млн.), Учкўприк ($312 млн.), Фарғона шаҳри ($311 млн.) юқори улуш билан олдинги ўринларни эгаллаган.
Хусусан, 2023 йил январь-декабрь ойларида вилоятда жами экспортёрлар сони 747 тани ташкил қилиб, Олтиариқ ($114 млн.), Фарғона шаҳри ($89 млн.) ва Қўштепа тумани ($87 млн.) вилоят экспортида юқори улушга эга бўлган ҳудудлар сирасига кирган. Шунингдек, Қўқон шаҳри ($310 млн.), Учкўприк тумани ($233 млн.) ва Фарғона шаҳри ($223 млн.) импорт фаолияти бўйича юқори кўрсаткичларни қайд этган.
Вилоятнинг асосий экспорт махсулотлари таркибини озиқ-овқат махсулотлари ва тирик ҳайвонлар (40,4%), саноат товарлари (37,5%) ва турли хил тайёр буюмлар (9,9%) ташкил этган. Техника воситалари ва транспорт асбоб-ускуналари (36%), саноат товарлари (22,2%) ва озиқ-овқат махсулотлари ва тирик ҳайвонлар (17,3%) импорт қилинган товарларнинг асосий қисмини ташкил қилган.
Баҳодир Холмирзаев
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш