"Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғриси"даги Президент қарорига кўра, жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни тартибга солиш, товарларнинг божхона расмийлаштируви шартларини умум қабул қилинган жаҳон стандартларига мувофиқлигини таъминлаш, божхона жараёнлари ва расмиятчилигини соддалаштириш, шунингдек, божхона чегарасини босиб ўтаётган жисмоний шахслар учун янада қулай шарт-шароитлар яратилади.
Жисмоний шахслар қуйидаги миқдорлардаги товарларни божхона тўловларини тўламасдан Ўзбекистонга олиб кириши мумкин:
- Ўзбекистоннинг халқаро аэропортлари божхона чегаралари орқали олиб ўтишда – 2 000 АҚШ доллари;
- Ўзбекистон Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда – 1 000 АҚШ доллари;
- Ўзбекистон Давлат чегараларининг автойўл (пиёда) божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда – 300 АҚШ доллари;
- халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун – бир календарь чорак мобайнида 1 000 АҚШ доллари;
- халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун – 100 АҚШ доллари.
Изоҳ қолдириш