Ғузор туманида мактаб-интернати ташкил этилди

Ғузор туманида мактаб-интернати ташкил этилди

“Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (86-сон, 20.02.2021 й.) қабул қилинди.

Мактаб-интернат ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида амалга оширувчи Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳисобланади.

Қарорга кўра, Ғузор тумани Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолияти ва унга ўқувчиларни қабул қилиш 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ташкил этилади.

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича янги илмий-методик тавсиялар ва ютуқлар асосида спорт захираларини, терма жамоаларга юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, давлат таълим стандартлари, ўқув режаси ва дастурлари талаблари асосида ўқувчиларнинг таълим тайёргарлигини таъминлаш мактаб-интернатнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар