Huawei Ўзбекистонга солиқ тўлайди

Huawei Ўзбекистонга солиқ тўлайди

Хитойда рўйхатга олинган Huawei Services (Hong Kong) Co., Limited компанияси 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда солиқ рўйхатига олинган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълумот берди.

Аввалроқ Yandeх, Google, Facebook, Netflix, Samsung, Apple, Booking.com ва бошқа шу каби компаниялар Ўзбекистонда солиқ ҳисобини юритгани ҳақида хабар берилган эди.

2020 йил бошидан бошлаб Ўзбекистонда электрон шаклдаги хизматлар ва товарларни сотадиган хорижий юридик шахслар солиқ тўловчилар сифатида тан олинган эди. Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистонда жисмоний шахсларга электрон хизматларни тақдим этувчи хорижий юридик шахслар учун ҚҚС бўйича идорани ташкил этди. Бу эса компанияларга қўшимча қиймат солиғини тўловчилари сифатида рўйхатдан ўтиш ва солиқларни ўз вақтида тўлаш имконини беради.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар