Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари Жиззах вилоятининг январь ойи учун ташқи савдо айланмаси, экспорт ва импорт ҳажми кўрсаткичлари бўйича таҳлил қилиб боришмоқда.
Январь ойи якунларига кўра, Жиззах вилоятининг ташқи савдо айланмаси 57,2 млн.долларини (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 176,4%), ташқи савдо айланмаси таркибида экспорт ҳажми 17,3 млн.долларини (116,9%), импорт ҳажми 39,9 млн.долларини (226,3) ташкил қилган. Ташқи савдо айланмаси бўйича Корея (36,4%), Хитой Халқ Республикаси (19,2%), Туркия (16,5%), Россия Федерацияси (9,4%), Қозоғистон (5,1%) вилоятнинг энг юқори улушга эга ҳамкор давлатлари ҳисобланади.
Экпортдаги энг юқори улуш ип-калава (65,9%), тўқимачилик маҳсулотлари (14,8%) ва мева-сабзавот маҳсулотлари (8,3%) улушига тўғри келди.
Асосан транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари (50,3%) ва технологик асбоб ва ускуналар (25,6%) импорт қилинди.
Изоҳ қолдириш