Ички ишлар ходими фуқароларнинг паспортини текширишга ҳақлими?
Ички ишлар органи ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида фуқароларнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатларини текширишга ҳуқуқига эга.
"Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонунга асосан ички ишлар органлари ўз хизмат мажбуриятларини амалга ошириш чоғида фуқароларнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатларини текшириш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ, шахсни жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган маълумотлар мавжуд бўлиб, у қочмоқчи бўлса ёки доимий яшайдиган жойи йўқ ёхуд шахси аниқланмаган бўлса ушлаб турилиши мумкин.
Бундай ҳолларда ички ишлар органи ходими (бошқа ваколатли шахс):
Ушбу процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши шарт (кечиктириб бўлмайдиган ҳоллардан ташқари).
Изоҳ қолдириш