Импорт қилинадиган ун ва ош тузи бойитилган бўлиши керак

Импорт қилинадиган ун ва ош тузи бойитилган бўлиши керак

Талаб 2020 йил 1 апрелдан амал қилишни бошлайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 ноябрдаги 260-сон қарорига тегишли қўшимча киритилди (25.12.2019 йилдаги 1035-сон ВМҚга қаранг).

Кўрсатилган санадан бошлаб Ўзбекистонга I нав буғдой уни ва ош тузини фақат микронутриентлар билан бойитилган ҳолда импорт қилиш мумкин бўлади.

Ҳозирги кунда микронутриентлар билан бойитилган буғдой унининг даражаси ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган барча навдаги уннинг 30%ини ташкил қилаётганлиги шундай қарор қабул қилинишини тақозо этди. Микронутриентлар билан бойитилган унни аҳолининг 56%и истеъмол қилади, темир етишмаслиги анемияси профилактикасини таъминлаш учун аҳолининг 90%ини қамраб олиш даркор.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йил 1 январдан бошлаб мамлакат ичида I нав буғдой уни ва ош тузи фақат микронутриентлар билан бойитилган ҳолда ишлаб чиқарилади ва сотилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар