2022 йил 1-ярим йиллиги якунларига кўра Жиззах вилояти иқтисодиёти асосий тармоқлари юқори ўсиш суръатларига эришди.
Йил якунларига кўра ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 10,8 трлн.сўмни, ўсиш суръатлари 104,5% ни, ЯҲМ таркибидаги қишлоқ, хўжалиги улуши 42,0% (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 3 пунктга кам), саноат улуши 15,9% (+3,1), қурилиш ишлари улуши 7,2% (-0,5), хизматлар улуши 34,9% (+0,4), ташкил этди.
Айрим соҳаларда юқори ўсиш суръатлари кузатилди, жумладан, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ўсиш суръатлари 142,5% (2-ўрин), чакана савдо айланмаси 122,0% (1-ўрин)ни ташкил этди.
Вилоят жон бошига айрим иқтисодий кўрсаткичларда республикада юқори ўринларда. Жумладан, аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда (5247,8 минг.сўм) 3-ўрин, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда (2 961,6 минг.сўм) 4-ўрин, чакана савдо айланмасида (3465,0 минг сўм) 5-ўрин, ЯҲМ ҳажмида (7432,9 минг.сўм)да 6-ўринда.
Ўсиш суръатлари ва аҳоли жон бошига кўрсаткичлар юқорилигига қарамасдан айрим соҳаларда вилоятнинг республика иқтисодиётидаги улуши пастлигича қолмоқда.
Жумладан, ЯИМ (2,8%), саноат (2,1%), хизмат (2,3%), қурилиш ишларида (2,8%) соҳаларида 13-ўринда.
Изоҳ қолдириш