Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди.
Мазкур инфографикада ҳужжатдаги энг асосий жиҳатлар қисқача келтирилган.
Инвестицион ва рақобат муҳитини яхшилаш чоралари
2023 йил 1 январдан бошлаб Рақобат ривожланиши индексини жорий этилади.
Хусусийлаштириш ва трансформация жараёнларини тезлаштириш чоралари
Ҳужжатга мувофиқ, 2022 йилда “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 51% ва ундан юқори миқдордаги акциялари, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг камида 49% акциялари, UzAuto Motors АЖнинг 10 фоизгача акциялари очиқ савдоларга чиқарилади. Жорий йил 1 июнгача "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилади.
Шунингдек, Uzbekistan Airways ва "Иссиқлик электр станциялари" АЖдаги улушларини ҳам савдога чиқаришни режалаштирмоқда. Шу биробарида, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ислоҳ қилиш статегияси ҳам ишлаб чиқилмоқда.
Шунингдек, яқин орада “Ўзбектелеком” АК ва “Ўзбекистон почтаси” АЖларини ислоҳ қилиш стратегиялари ҳам ишлаб чиқилади.
Изоҳ қолдириш