Инфографика: 2017-2020 йилларда Ўзбекистон молия тизимининг асосий кўрсаткичлари

Инфографика: 2017-2020 йилларда Ўзбекистон молия тизимининг  асосий кўрсаткичлари

2018-2020 йилларда кредит ташкилотлари сони 55 тага этди, шу жумладан 4 та тижорат банклари (Пойтахт банк, Тенге банк, Tenge Bank, TBC Bank, Anor Bank), 33 та микрокредит ташкилотлари ва 18 та ломбардлар.

2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, тижорат банклари активлари 366,1 трлн. сўмга етди ва 2017 йилга нисбатан 120 фоизга ўсди. Ушбу даврда ўртача йиллик реал ўсиш (девальвацияни ҳисобга олмаган ҳолда) 24,1 фоизни ташкил этди.

Валюта сиёсатининг либераллаштирилиши натижасида банк секторида долларлашув даражаси сезиларли даражада пасайди. Хусусан, 2017 йилда банкларнинг хорижий валютадаги активларининг жами активларидаги улуши 64 фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йилда ушбу кўрсаткич 50,2 фоизгача камайди. Шунингдек, ушбу даврда хорижий валютадаги кредитлар улуши 62,3 фоиздан 49,9 фоизгача, хорижий валютадаги депозитлар улуши эса 48,4 фоиздан 43,1 фоизгача камайди.

Кредитлар реал ўсиши йилига ўртача 38,6 фоизни ташкил этди. 2021 йил 1 январь ҳолатига иқтисодиётга берилган кредитлар умумий ҳажми 277 трлн. сўмни ташкил этди ва 2017 йилга нисбатан 150 фоизга ошди.

Мазкур даврда депозитларнинг ўртча йиллик реал ўсиш суръати 18,5 фоизни ташкил этди.

To'liq sharhni havola orqali o'qishingiz mumkin.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар