Инфографика: Ўзбекистоннинг кейинги 5 йилдаги мақсадлари (+видео)

Инфографика: Ўзбекистоннинг кейинги 5 йилдаги мақсадлари (+видео)

Охирги 7 йил ичида қилинган ислоҳотлар бу ЯИМни 2 баробар ўсишига сабаб бўлди. Президентимиз томонидан биринчи кундан иқтисодиётни либераллаштиришга қўйилган энг катта қадамлар – конвертацияни тўлиқ таъминлаб бериш, солиқ ислоҳотлари, камбағалликка қарши курашиш ислоҳотлари, хизматлар, саноат соҳалари каби ҳар битта соҳа бўйича кўп қиррали лойиҳаларни амалга ошириш бошланган. Масалан, 120 млрд доллардан ортиқ инвестициялар Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган.

Хорижий инвестициялар орқали бир ярим миллиондан ортиқ иш ўрни яратилган. ЯИМ аҳолининг фаровонлигини кўрсатадиган битта кўрсаткич. Ҳар бир инсонга тўғри келадиган маҳсулотни оладиган бўлсак, 2024 йилнинг якуни билан аҳол жон бошига ЯИМ ҳажми 3000 долларга яқин бўлди.

Ҳозирда иқтисодиётимизни яна ҳам либераллаштириш, очиқлаштириш, дунё ҳамжамиятидаги етакчи иқтисодиётлар қаторига киритиш бўйича асосий ҳаракатлар бошланди. Масалан, ЯИМ ҳажми 100 млрд долларни ташкил этиб, жаҳондаги энг йирик 60-70 та иқтисодиётлар қаторига кирди. Бугунги кунда мамлакатимиз дунёда ўзининг мавқиега эга бўлган иқтисодий ҳамкор сифатида танилди.

2017-2018 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 50 миллиард атрофида эди. Биринчи қилинган стратегиямизни кўрадиган бўлсак, 2026 йилгача мамлакатимиз иқтисодиётини 100 млрд долларга оширамиз деганмиз. Лекин, 2023 йилда бу маррадан ўтдик, яъни, ЯИМ 101 млрд доллардан ошди.

2024 йил якунлари бўйича ЯИМ 110 млрд доллардан ошади. Бу марраларга етиш учун етарли ислоҳотлар ва реформаларни амалга оширдик ҳамда бу ислоҳотлар ортга қайтмас тусга кирди.

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг локомативи сифатида ислоҳотларимиз Марказий Осиёдаги иқтисодий алоқаларни ҳам кескин ўзгартириб юборди. 2017 йилни қарайдиган бўлсак, Марказий Осиё мамлакатларининг умумий савдоси 4,5 млрд доллар бўлган, ҳозир савдо айланмаси 10,5 млрд доллардан ошиб кетди.

2022 йилдан кейин транспорт коридорларимизни диверсификация қилиш бўйича ноқулай шароит бўлишига қарамасдан, экспорт 2 баробарга ошяпти. Транспорт коридорларини диверсификация қилиш учун яна йирик лойиҳаларни бошлаяпмиз.

Президентимиз айтиб ўтган 200 млрд долларлик маррани айтадиган бўлсак, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ 5 минг долларга яқинлашади. 200 млн долларга эришиш ягона мақсад эмас, аҳоли фаровонлигини кескин ошиши, ишсизлик даражасининг 5,6 фоизга тушиши аҳоли даромади кучини сақлаб қоладиган инфляцияни пасайтириш деган катта муаммонининг ечилиши кейинги 5 йилда иқтисодий ўсишимизни берадиган асосий драйвер бўлади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар