Инфографика: Ўзбекистон Республикаси шаҳар, вилоят ва туманлар рейтинги

Инфографика: Ўзбекистон Республикаси шаҳар, вилоят ва туманлар рейтинги

2020 йилда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бизнеснинг ривожланиш даражаси "Бизнес-кўрсаткич" ахборот тизими орқали ўрганилди, деб хабар берди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази матбуот хизмати.

Баҳолаш натижаларига кўра, тарбиркорликни ривожлантиришнинг энг юқори даражаси Тошкент шаҳрида қайд этилди. Энг паст кўрсаткичлар Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида қайд этилди.

Бектемир, Мўйноқ, Қўрғонтепа, Яккасарой ва Кармана туманлари етакчи бўлди. Бахмал, Бувайда, Тупроққалъа, Учкўприк, Самарқанд, Бекобод ва Янгийўл туманлари рейтингда сўнгги ўринларни эгаллади.

Экспертларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда мамлакатда бизнес юритиш учун шарт-шароит сезиларли даражада яхшиланди. Шу билан бирга, коронавирус эпидемияси туфайли тадбиркорлар қатор муаммоларга дуч келди – масалан, йил давомида муддати ўтган кредитлар миқдори 63% га ошди.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар