Иқтидорли ёшлари учун "Янги Ўзбекистон" университетида грантлар тақдим этилади

Иқтидорли ёшлари  учун

”Янги Ўзбекистон” университети йўналишлари ва қабул квотаси:

- Механика муҳандислиги (100 ўрин);

- Кимё муҳандислиги (100 ўрин);

- Дастурий таъминот муҳандислиги (100 ўрин).

Талабгорлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

- паспорт нусхаси (доимий прописка саҳифаси билан);

- умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат;

- инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификат (энг камида ИЕЛТС 6.0 / ТОЕФЛ иБТ 60 / Дуо Линго 95);

- Охирги уч ой ичида олинган фотосуратнинг электрон варианти.

Эслатиб ўтамиз, ”Янги Ўзбекистон” университетига қабул жорий йилнинг 15-август куни соат 18:00 га қадар давом этади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар