Жиззах вилоятининг 2023 йил январь-сентябрь ойлари демографик ҳолати

Жиззах вилоятининг   2023 йил январь-сентябрь ойлари демографик ҳолати

Жиззах вилоятининг доимий аҳолиси сони 2023 йил январь-сентябрь ҳолатига кўра, 1 499,8 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 24,3 минг кишига ёки 101,6%га кўпайди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 703,9 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 43,9%), қишлоқ аҳолиси сони 795,9 минг киши (53,1%)ни, эркаклар сони 756,7 минг киши (50,5%)ни, аёллар сони 743,1 минг киши (49,5%)ни ташкил этди.

Вилоят ҳудудлари кесимида энг кўп аҳоли сони Ш.Рашидов туманида 241,5 минг кишини (вилоят аҳолиси сонидаги улуши 16,1%ни) ва Жиззах шаҳрида 195 минг кишини (13%), аксинча энг кам аҳоли сони Янгиобод шаҳрида 29,7 минг кишини (2%) ва Арнасой шаҳрида 48,5 минг киши (3,2%)ни ташкил этди.

Қайд этилган никоҳлар сони 7 877 ни ташкил этиб, ҳар минг аҳолига никоҳ коеффициенти 7,1 промиллени ташкил этган ҳамда 2022 йилга нисбатан минус 0,7 промиллега камайган.

Ажримлар сони 1 289 ни ташкил этиб, ҳар минг аҳолига никоҳдан ажралишлар коеффициенти 1,2 промиллени ташкил этган ҳамда 2022 йилга нисбатан 0,1 промиллега ошган.

Энг кўп ажримлар Жиззах шаҳрида 225 та ва Ш.Рашидов туманида 206 та аксинча энг кам ажримлар Янгиобод туманида 29 та ва Зафаробод туманида 46 тани ташкил этди.

Туғилган чақалоқлар сони 31 099 бола, шундан энг кўп туғилишлар Ш.Рашидов туманида 5 485 (жами туғилишдаги улуши 17,6%) ва Бахмал туманида 4 034 (13%), аксинча энг кам туғилишлар Янгиобод туманида 486 (1,6%) ва Мирзачўл туманида 822 (2,6%)ни ташкил этди.

Доимий аҳоли сонининг 33,4% меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 55,8% меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,8% меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келади.

2023 йил 1 октябрь ҳолатига 5 254 та ўлим қайд этилган бўлиб, ҳар 1000 аҳолига ўлим коеффициенти 4,8 промиллени ташкил этган ҳамда 2022 йилга нисбатан кўрсаткич 0,1 промиллега кўпайган.

Доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар сони 4 765 кишини, доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 6 230 кишини, миграция салдоси минус 1 465 кишини ташкил этди.

Саибов Фаррух Фарходович
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар