2024 йил 1-июль ҳолатига Жиззах вилояти тармоқлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти 10 992,1 минг сўм, Ахборот ва алоқа 8 266,7 минг сўм, Ташиш ва сақлаш 7 332,8 минг сўм соҳаларига, нисбатан юқори кўрсаткичлари Савдо 5 898,6 ва Саноат 4 579,2 минг сўмни ташкил этиб, нисбатан паст кўрсаткич 4506,2 минг сўм бўлиб Қурилиш соҳасига, энг паст кўрсаткичлар Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси 3 091,2 ҳамда Таълим 3 221,8 минг сўмни ташкил этди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори ўсиш даражаси – Савдо соҳасига тўғри келиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 210,5% ни ташкил этди. Жумладан, Ташиш ва сақлаш 154,9%, Саноат 124,4%, нисбатан юқори ўсиш даражаси Ахборот ва алоқа 114,6%, Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти 113,7%, Таълим 112,4%, Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш 108,1% ва Қурилиш 106,5% ўсганлигини кўриш мумкин.
Саноатнинг асосий тармоқлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш (6 549), ишлаб чиқариш саноати (4 410), энг паст кўрсаткичлари тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш тармоғи (1 698,6) ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш тармоғи (2 364,4)да кузатилди.
Ҳудудлар кесимида саноат иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Ғаллаорол (8 121,5), Зафаробод (7 946,4), Жиззах шаҳрида (4 213,4) ҳамда Зарбдор (4 171,5) туманида кузатилди.
Қурилиш фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Пахтакор (7 154,7), Зомин (5 070,4) туманларида ҳамда Жиззах шаҳри (5 045,7)да қайд этилди.
Савдо фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Жиззах шаҳри (6 455,1), энг паст кўрсаткичи Бахмал тумани (1 653,2)да қайд этилди.
Ташиш ва сақлаш иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Ғаллаорол (11 024,5), Жиззах шаҳрида бўлса 2 946,6 ни ташкил этди.
Ахборот ва алоқа фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Жиззах шаҳри (8 686,4), Ғаллаорол (3 873), нисбатан юқори кўрсаткичлар Фориш (3 193,4), Зарбдор (3 000) ҳамда Пахтакор (2 746,7).
Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Жиззах шаҳри (11 002,4) ва Янгиобод (10 415,9) туманида кузатилди.
Таълим соҳаси бўйича бир қатор туманларда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг вилоят ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткичи Жиззах шаҳри (4 426), Зарбдор (3 644,7), Бахмал (3 347,4) туманларида кузатилди.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси бўйича бир қатор туманларда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг вилоят ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткичи Арнасой (3 932,2), Зомин (3 428,4), Пахтакор (3 311) туманларида кузатилди. Шу билан бир қаторда, вилоятнинг Фориш (2 632,1), Зарбдор (2 654,8), Дўстлик (2 743,8) ҳамда Ғаллаорол (2 776) туманларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичи вилоят даражасидан паст бўлди.
Пулатов Элёр Султанович
Изоҳ қолдириш