2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида чакана савдо товар айланмаси ҳажми 6 912,4 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,2%га ошди. Жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 391,6 млрд сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 5,7%ни (ўсиш суръати 99,8%), кичик тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 4 781,1 млрд сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 94,3%ни (ўсиш суръати 107%), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 1 739,7 млрд сўмни, кичик бизнесдаги улуши 36,4%ни (ўсиш суръати 112,4%) ташкил этди.
Чакана савдо товар айланмасининг юқори ўсиш суръатлари Ш.Рашидов (110,9%), Ғаллаорол (109,7%), Бахмал (109%) туманларида ва Жиззах шаҳрида (108,9%) кузатилди.
Вилоят чакана савдо товар айланмасида энг юқори улушни Жиззах шаҳри 24,6% билан 1 613 млрд сўмни ташкил этди.
Энг қуйи улушни Янгиобод тумани 1,4% билан 91,2 млрд сўмни ташкил этди.
Чакана савдо товар айланмасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши бўйича Пахтакор (99,6%), Дўстлик (99,4%), Зарбдор (99,3%) ва Фориш (99,1%) туманларининг улуши юқори.
Чакана савдо товар айланмаси таркибида йирик корхоналарнинг улуши 5,7% ни ташкил этиб, энг юқори улушлар Зомин (17%), Жиззах шаҳри (8,6%), Ғаллаорол (3,3%), Ш.Рашидов (1,6%) туманларига тўғри келди.
Ўртача аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси 4 550,9 минг сўмни (2023 йилнинг мос даврига нисбатан 105,9%) ташкил этди.
Шаҳар ва туманлар кесимида энг юқори кўрсаткичлар Жиззах шаҳрида 8 171,7 минг сўм, Пахтакор туманида 4 979,7 минг сўм ҳамда Дўстлик туманида 4 614,6 минг сўмни ташкил этди.
Уюшмаган савдо товар айланмаси 1 739,7 млрд сўмни (ўсиш суръати 112,4%) ташкил этди. Жумладан, уй хўжаликларида етиштирган маҳсулотларини сотиш ҳажми 935,8 млрд сўмни (140,7%), чорва моллари ва паррандалар сотувчи жисмоний шахсларининг савдо айланмаси ҳажми 899,9 млрд сўмни ташкил этди (113,9%).
Овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси 3 745,8 млрд сўмга етди. 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 11% га ошди. Бунда савдо айланмасининг 90,4% улуши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик суъектлари ҳиссасига тўғри келди.
Автотранспорт воситалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари улгуржи ва чакана савдо айланмаси 9 288,7 млрд сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112% ни ташкил этди. Шунингдек, йирик корхоналар савдо ҳажми 5 961,2 млрд сўм (ўсиш суръати – 4,7 м.), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик суъектлари савдо ҳажми – 3 327,5 млрд сўмни (ўсиш суръати – 47,4%) ташкил қилди.
Улгуржи савдо товар айланмаси 3 240,6 млрд сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 44,3%га ўсди. Шу жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 414,9 млрд сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 12,8%ни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 баробарга ошган), кичик бизнес ва микрофирмаларнинг товар айланмаси 2 825,7 млрд сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 87,2%ни ташкил этди (40,3% га ошди).
Саибов Фаррух Фарходович
Изоҳ қолдириш